Ўзбекит — сувли ванадатлар гуруҳига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Си3[У04]2ЗН,0. Таркибида оз миқдорда М§, 2п, 5г, Ва, Т1 ва Н1 мавжуд. Ў. илк бор 1926-йил Ўзбекистондаги Қорачағир тоғларида топилган. Кейинчалик Оғалик, Темирқобиқ, Қизилқумда ҳам Ў. мавжудлиги аниқланган. Табиатда қушалоқ кристаллар, шарсимон ва юпқа агрегатлар ҳолида учрайди. Ранги тўқ яшил, олмосдек ялтирайди. Қаттиқлиги 3; зичлиги 2—3 г/см3. Ў. таркибида ванадий бўлган углеродли сланецларнинг оксидланиш зонасида пайдо бўлади. Фолбортит, хюэтит, пинтадоит ва ванадийнинг бошқа минераллари билан ассоциацияда учрайди. Ванадий ва миснинг бирламчи минераллари учун даракчи ҳисобланади.