O. Henry
О. Ҳенрй (тахаллуси; асл номи Уилям Сидни Портер) (1862-йил, 9-феврал, Гринсборо яқинида, Шимолий Каролина —1910-йил, 6-май, Ню-Ёрк) — америкалик ёзувчи. Аптекачи, сотувчи, китоб безакчиси, ношир ва бошқа касбларда ишлаган; асар, фелетонлар ёзишни машқ қилган (1896-йил гача), қамоқдалигида (1897—1901) ёзган ҳикояларини О. тахаллуси билан яширин чоп эт-тирган. 1904—10 йилларда 9 новеллалар тўплами („Ёнаётган шам“, „Ғарб қалби“, „Ёқимтой ўғри“ ва бошқалар), вафотидан кейин яна 7 таси босилиб чиққан. „Кироллар ва карам“ (1904) романи саргузашт-юмористик новеллалардан ташкил топган. О. америка ҳикоячилигининг ўзига хос типини яратди. Юморнинг кучлилиги, киноя, қиёс, пародия каби усулларнинг кўп ишла-тилганлиги, энг мухими, муаллифнинг оддий меҳнаткаш — „кичик инсон“га самимий муҳаббати, олижаноблик ва софдилликни мадҳ этиш ва бошқа О. ҳикояларига оламшумул шуҳрат келтирди („Тўрт миллион“, 1909). Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. Ғ. Ғулом („Менинг ўғригина болам“), А. Қахдор („Анор“) ва бошқа ўзбек ҳикоячилигини О. ижодининг илғор томонлари билан бойитдилар[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |