OPEC
Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти, ОПЕК (инглизча: ОПЕC, Тҳе Организатион оф тҳе Петролеум Эхпортинг Cоунтриэс) – нефт қазиб олишни ва аъзо мамлакатларнинг нефт экспорт сиёсатини мувофиқлаштирувчи ҳамда аъзо мамлакатлар манфаатларини ҳимоя қиладиган халқаро товар ташкилоти. Ташкилот расман 1960-йилда Венесуэла ташаббуси билан Бағдод конференсиясида ташкил этилган. Низоми Каракас (Венесуэла)да 1961-йилда қабул қилинган ва кейинчалик кўпгина ўзгартиришлар киритилган. Эрон, Ироқ, Кувайт, Ливия муассис мамлакатлар ҳисобланади. Аъзо мамлакатлар Жазоир, Венесуэла, Габон, Индонезия, Ироқ, Эрон, Ливия, Катар, Кувайт, Нигерия, БАА, Саудия Арабистони, Эквадор (2003).
ХХ асрнинг 80-йиллари 2-ярмида бу ташкилотга кирмайдиган мамлакатлар ва Саудия Арабистонидан нефт таклифининг ўсиши натижасида ОПЕКнинг таъсири кескин пасайди. Ҳозирги халқаро иқтисодий муносабатларда таъсир доираси ҳамон кучли. Ташкилотнинг олий органи – йилига 2-марта чақириладиган конференсия бўлиб, унда иштирокчи мамлакатлар ишлаб чиқариш стратегияси ва нархлар кўриб чиқилади ва тасдикланади. Идораси Австрияда жойлашган.[1]
ОПЕC – нодавлат ташкилот сифатида Боғдод даги конференсияда 10-14-сентабр 1960-йилда ташкил этилган. Бошида ташкилот таркибига Эрон, Ироқ, Қувайт, Саудия Арабистони ва Венесуэла киришган. Ушбу ташкилотга асос солган беш давлат таркибига кейинчалик яна беш давлат келиб қўшилди булар : Қатар (1961), Индонезия (1962), Ливия (1962), Бирлашган Араб Амирлиги (1967), Жозоир (1969), Нигерия (1971), Эквадор (1973—1992,2007), Габон (1975—1994), Ангола (2007).

Бошида ОПЕC бош офиси Женева (Швейсария)да жойлашган эди, кейинчалик 1-сентабр 1965-йилда Вена (Австрия) га кўчиб ўтди.
ОПЕC га аъзо давлатлар 2/3 яқин дунё нефт захиралари устидан назорат олиб боришади. Улар улушига дунё даромадларинг 40 % ёки дунё нефти экспортининг ярми тўғри келади.
ОПЕC „Савати“
ОПЕC „Савати“ (ОПЕC Референcе Баскет оф cрудес) атамаси расмий равишда 1987-йил 1-январда киритилган. 2005-йил июн ойи ўрталарида „сават“ нархи нефт қазиб олувчи давлатлар томонидан қазиб олинувчи 11 турдаги нефтлар нархлари ўртача арифметик кўрсаткичи орқали аниқланади: Саҳаран Бленд (Алжир), Минас (Индонезия), Иран Ҳеавй (Эрон), Басра Лигҳт (Ироқ), Куwаит Эхпорт (Қувайт), Эс Сидер (Ливия), Боннй Лигҳт (Нигерия), Қатар Марине (Қатар), Араб Лигҳт (Саудия Арабистони), Мурбан (БАА) ва БCФ 17 (Венесуэла).
Манбалар
Ҳаволалар
- ОПЕC расмий сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-08-07 санасида архивланган)
- ОПЕC бриэф фром тҳе У. С. Энергй Информатион Администратион
- Cонcисе Энcйcлопедиа оф Эcономиcс: ОПЕC
- ОПЕC Тимелине бй Ниcолас Саркис, фром Ле Монде дипломатиқуэ, Май 2006
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |