О Ҳомем Дуплиcадо
„О Ҳомем Дуплиcадо“ (таржимаси „Нусхаланган одам“) – 1998-йилги адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори, португалиялик ёзувчи Жосе Сарамаго қаламига мансуб 2002-йилда ёзилган роман. Португал тилидан таржима қилинганда асар номи сўзма-сўз „Нусхаланган одам“ маъносини билдиради.
| Асл номи | О Ҳомем Дуплиcадо |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Жосé Сарамаго |
| Таржимон(лар) | Маргарет Жулл Cоста |
| Мамлакат | Португалия |
| Тил | Португал тили |
| Жанр(лар)и | Роман |
| Нашр этилган санаси | 2002 |
| Нашриёт | Эдиториал Cаминҳо |
| Саҳифалар сони | 324 (инглизча нашри) |
| ИСБН | 0-151-01040-4 |
Сюжети
Тертулиано Мáхимо Афонсо – ажрашган, ўрта мактабда тарих фани ўқитувчиси бўлиб, кечалари Месопотамия сивилизациялари ҳақида мутолаа қилиш билан вақт ўтказади. Кунларнинг бирида Тертулиано ҳамкасби тавсия қилган филм видео тасмасини ижарага олади ва у ерда худди ўзига ўхшайдиган актёрни кўриб қолади. Тертулиано ушбу актёр билан учрашиш иштиёқига тушиб қолади ва бир неча ҳафта давомида унинг исмини аниқлашга уринади. Ўзини кино йўналиши талабаси қилиб кўрсатиб, севгилисининг манзилидан фойдаланган ҳолда, ишлаб чиқариш компаниясига хат йўллайди ва актёр билан боғланишда ёрдам сўрайди. Ўз мақсадларини очиқлашни истамагани учун, унинг севгилиси Мариа да Паз билан муносабатлари ёмонлашади. Актёрнинг телефон рақами ва манзилини қўлга киритгач, Тертулиано ўз қиёфадоши Антóнио Cларони таъқиб қила бошлайди ва охири унга қўнғироқ қилади. Антóнионинг рафиқаси гўшакни кўтаради ва Тертулианонинг овозини турмуш ўртоғиники деб ўйлайди. Аввалига Антóнио Тертулианони рад этади ва учрашишдан бош тортади, бироқ кейинчалик у билан боғланиб, розилик беради. Улар бир ҳафтадан кейин Антóнионинг шаҳар ташқарисидаги ҳовлисида учрашишга келишиб олади.
Тертулиано сохта соқол сотиб олади ва Антóнио билан учрашишга боради. Учрашув жойига етиб келгач, эркаклар кийимларини ечишади ва жисмонан ҳақиқатдан ҳам бир хил эканликларини кўришади. Уларнинг туғилган санаси ҳам бир хил. Овозларидан тортиб, таналаридаги барча чандиқ ва холларигача бир хил бўлиб чиқади. Антóнио Тертулианодан яна бир нарсани аниқлаштиришни сўрайди: у айнан соат нечада туғилган? У қайси бири „асл нусха“ ва қайси бири шунчаки нусха эканини билмоқчи бўлади. Тертулиано кундузи соат иккида туғилганини айтади. Антóнио кибр билан Тертулианога ўзи ярим соат олдин туғилганини, демак, ўзи асл нусха эканини маълум қилади. Тертулиано ўрнидан туриб, кетишга чоғланар экан, камида Антóнио биринчи бўлиб ўлишини ва ўз навбатида ўзи асл нусхага айланишини билиш у учун бир тасалли эканини айтади. Бунга жавобан Антóнио шундай дейди: „Хўш, умид қиламанки, ўша ўттиз бир дақиқалик шахсий, мутлақ ва эксклюзив ўзликдан завқ оласан, чунки бундан буён фақат шу билан кифояланасан“. Эркаклар бошқа ҳеч қачон кўришишга сабаб йўқлигига келишиб олишади ва Тертулиано у ерни тарк этади.
Тертулиано Антóниога сохта соқолни юборади, Антóнио эса уларнинг учрашуви ҳақидаги ўйлардан ўзини тўхтата олмаётган эди. Бу вақтда Тертулиано ва Мариа унаштирилади. Антóнио Тертулиано унинг телефон рақами ва манзилини қандай қўлга киритганига ҳайрон бўлади. У ишлаб чиқариш компанияси идорасига боради ва Тертулиано томонидан Марианинг номи билан ёзилган ва юборилган хатни олади. Сохта соқолни тақиб олган Антóнио Марианинг уйи ёнида пойлоқчилик қилади. Мариани кўргач, унга мафтун бўлади ва ишхонасигача ортидан кузатиб боради. Антóнио Тертулиано Мариага ўзининг қиёфадоши ҳақида айтмаганини тушуниб етади.
Кўп ўтмай, Антóнио Тертулианонинг уйига ташриф буюради. У Тертулианога Марианинг имзоси туширилган хатни кўрсатади. Таҳдид остида қолган Тертулиано полиция чақиришини айтиб, ундан кетишини талаб қилади. Антóнио Мариага қўнғироқ қилиб, Тертулианонинг қалбаки имзоси ҳақида айтиб беришини билдиради. Тертулиано ундан нима исташини сўрайди, Антóнио эса тунни Мариа билан ўтказиш ниятида эканини айтади. Антóнио аллақачон ўзини Тертулиано деб таништириб, Мариа билан боғланган ва уни шаҳар ташқарисидаги ҳовлини – ўзининг ҳовлисини кўришга таклиф қилган эди. Антóнио Тертулианонинг унинг барқарор оилавий ҳаётига аралашгани учун қасос олмоқчи бўлади. Ғазаб ва уят ичида қолган Тертулиано Антóниога ўз кийимларини, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини ва машина калитларини беради.
Филмга адаптация қилиниши
Денис Вилленеуве 2013-йилда ушбу роман асосида суратга олинган Энемй номли Канада триллер бадиий филмига режиссёрлик қилган. Филм ссенарийси Жавиэр Гуллóн томонидан роман асосида мослаштирилган. Воқеалар Торонто шаҳрида кечади. Филмда Жаке Гйлленҳаал ташқи кўриниши бир хил бўлган икки эркак – Адам ва Антҳонй ролларини ижро этади. Исабелла Росселлини Адамнинг онаси ролини, Мéланиэ Лаурент профессор Адамнинг севгилиси Марй ролини, Сараҳ Гадон эса актёр Антҳонйнинг рафиқаси Ҳелен ролини ижро этган[1][2].
Манбалар
- ↑ Сcотт, А.О. „Wҳен Ёур Тwин Ис Фар Море Интерестинг“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2014-йил 13-март). Қаралди: 2016-йил 5-декабр.
- ↑ „Энемй (2013)“. Интернет Мовиэ Датабасе (ИМДб.cом) (2014-йил 6-феврал). Қаралди: 2016-йил 18-декабр.