Оана Грегорй (туғилган Оана Андрия Григоруц[1], руминча талаффуз: [ˈо̯ана анˈдреэ̯а ɡриɡоˈруц]; 1996-йил 9-январ) — румин-америкалик актриса ва модел. 2002-йил октабрдан бери Америка Қўшма Штатларида яшайди, Грегорй Диснейнинг Киcкин' Ит, Лаб Рац ва Cраш & Бернстеин каби маҳсулотларидаги роллари туфайли халқаро миқёсда танилди.

Оана Грегорй

Грегорй 2024-йилда
Таваллуди
Оана Андреэа Григоруț

1996-йил 9-январ (1996-01-09) (30 ёш)
Негреșти-Оаș, Сату Маре, Руминия
Касби
  • Актриса
  • модел
Фаолият йиллари 2009–ҳозир
Бўйи 163 см

Ҳаёти

Оана Грегори Руминиянинг шимоли-ғарбидаги Негреșти-Оаș кичик шаҳарчада Думитру ва Мариана Григоруц оиласида туғилган[2]. У олти ёшга кирганида, оиласи, айниқса, Оана ва унинг акаси Дорел учун яхшироқ ҳаёт қуриш мақсадида Америка Қўшма Штатларига кўчиб ўтди[3]. Оана бошланғич мактабни Чикагода ўқиди.

Фаолияти

2006-йилда Грегорй Интернатионал Моделс & Талент Ассоcиатион ташкилоти ўтказган танловда иштирок этди. Инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлардан келган 1000 нафар иштирокчи орасида Грегорй ўсмирлар тоифасида „йил актрисаси“ унвонини, шунингдек, шу тоифада „йил модели“ номинациясида иккинчи ўрин соҳибаси деб топилди[4]. Ушбу танловдан сўнг Грегорй ўзини вакиллик қилишни истаган Голливуддаги турли агентлик ва менежерлардан 54 та таклиф олди[3].

2009-йилда Оана машҳур болалар китоблари сериясига асосланган Оливиа анимацион комедия телесериалида овоз берди[5]. У 2011-йилда мустақил Спорк филмида бош қаҳрамон „Лоосиэ Гоосиэ“ роли орқали илк бадиий филмидаги ролини ижро этди[6]. Ушбу мусикал комедия-драмаси учта кинофестивал мукофотини, CинеКид мукофотини қўлга киритди ва Британия Кино Институти мукофотига номзод бўлди. 2012-йилда Грегорй Дисней ХД сериаллари Лаб Рац[7] ва Киcкин' Итда[5] такрорланувчи ролларни ижро этди. Ўша йили у Дисней ХД каналининг 21 мамлакатда намойиш этилган жонли „ака-ука комедияси“ Cраш & Бернстеин (2012–2014)да 16 ёшли машҳур Аманда Бернстеин, Wяттнинг опаси ролини ўйнади[8]. Аманда роли учун Грегорй кастингларда иштирок этган 2600 дан ортиқ номзод орасидан танлаб олинган[3].

2016-йилда у комедия веб-сериали WТҲ: Wелcоме то Ҳоwлерда Лаcей сифатида такрорланувчи рол ижро этди[5]. Грегорй А Чристмас Сwитч (2018) номли телефилмда ёшликдаги Лаурел Самсон ролини ўйнади[9]. 2019-йилда Оана Кинг Бачелор’с Пад комедия сериалида пайдо бўлди[5], сўнгра 2020-йилда электрон мусиқа гуруҳи Чеат Cодеснинг „Но Сервиcе ин тҳе Ҳиллс“ қўшиғига ишланган мусиқа видеосида суратга тушди[5].

Филмографияси

Бадиий филмлари
Йил Номи Роли Изоҳлар
2011 Спорк Лоосиэ Гоосиэ
2018 А Чристмас Сwитч Лаурел Самсон Телефилм
Телевизион роллари
Йил Номи Роли Изоҳлар
2009 Оливиа Қўшимча овозлар Овоз бериш; 26 қисм
2012 Лаб Рац Степҳаниэ Такрорланувчи рол
Киcкин' Ит Мика
2012–2014 Cраш & Бернстеин Аманда Бернстеин Бош рол
2016, 2018 WТҲ: Wелcоме то Ҳоwлер Лаcей Такрорланувчи рол; веб-сериал
2019 Кинг Бачелор’с Пад Гертруде Такрорланувчи рол
Мусиқа видеолари
Йил Номи Ижрочилар Албом
2020 „Но Сервиcе ин тҳе Ҳиллс“ Чеат Cодес фт. Триппиэ Редд, Блаcкбеар, Принcе$$ Росиэ Ҳеллраисерс, Пт. 2

Манбалар

  1. ↑ Флорин Теодор Муресан. „Оана Грегорй. Друмул căтре Ҳоллйwоод“ (Романиан). ГазетадеМарамурес (2013-йил 25-март). Қаралди: 2024-йил 1-март.
  2. ↑ Căтăлина Матеи. „Интервиу cу Оана Грегорй, сингура ведетă Дисней дин Ромâниа!“ (Романиан). АпропоТВ (2014-йил 5-сентябр). 2025-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-март.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Cристина Cиcау. „Повестеа Оанеи Грегорй, ноуа Ҳаннаҳ Монтана. Cум а ажунс ромâнcа сă фиэ cеа маи рâвнитă аcтриţă дин Империул Дисней“ (Романиан). Адеварул (2013-йил 15-ноябр). Қаралди: 2024-йил 1-март.
  4. ↑ Андреэа Cиоcанел. „Ромâнcа Оана Грегорй а câşтигат примии бани ла вâрста де 10 ани“ (Романиан). Либертатеа (2014-йил 20-октябр). Қаралди: 2024-йил 1-март.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 „Оана Грегорй - ИМДб“. ИМДб. Қаралди: 2024-йил 1-март.
  6. ↑ Мике Ҳале. „Лифе он тҳе Фринге“. ТҳеНеwЁркТимес (2011-йил 26-май). Қаралди: 2023-йил 22-октябр.
  7. ↑ Виргиниа Ван де Wалл. „8 Cелебритиэс Ёу Тоталлй Форгот Гуэст Старред он 'Лаб Рац'“. Ж-14 (2015-йил 2-июл). 2024-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-март.
  8. ↑ Женнифер Wолфе. „Дисней Анноунcес 'Cраш & Бернстеин' Премиэре“. АWН (2012-йил 30-август). Қаралди: 2024-йил 1-март.
  9. ↑ Кат Ҳарлтон. „Эхcлусиве: Ан Интервиэw Wитҳ Жаcкиэ Сеиден Фром УПТВ'с "Чристмас Сwитч"“. Ҳарлтонемпире (2018-йил 31-октябр). Қаралди: 2024-йил 1-март.

Ҳаволалар