Мамаду Обби Уларе (нидерландча: Мамадоу Обби Оуларé) 1996-йил 8-январда Белгиянинг Варегем шаҳрида туғилган. Гвинеялик белгия футболчиси, „Моленбек 47“ учун ижара асосида „Барнсли“ клубида ҳужумчи сифатида ўйнайди.

Обби Оуларé
Оуларé wитҳ Wатфорд
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Мамадоу Обби Оуларé[1]
Таваллуд санаси 1996-йил 8-январ (1996-01-08) (30 ёш)[2]
Таваллуд жойи Wарегем, Белгиум
Бўйи 1.94 м[2]
Амплуаси Форwард
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Лиэрсе Кемпензонен
Рақами 7
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2003–2005 Ф.C. Брусселс
2005–2006 Андерлечт
2006–2011 Лилле
2011–2012 ЭС Wасқуэҳал
2012–2013 Стандард Лиèге
2013–2014 Cлуб Бругге

Жамоалардаги фаолияти

Уларе футболни „Брюссел“ футбол клуби академиясида бошлаган. 2005-йилда у „Андерлехт“ академиясига кўчиб ўтди, аммо шундан сўнг у „Леж Стандард“, Франсиянинг „Лилл“ ва „Васкеал“ ёшлар жамоаларида ўйнаб, жароҳатлар ва мослашишдаги қийинчиликлар туфайли тез-тез клубини ўзгартириб турган. 2013-йилда Обби „Брюгге“ футбол академиясини тугатган[3]. 2014-йил 14-сентабрда „Генк“ жамоасига қарши ўйинда у иккинчи бўлимда Никола Стормнинг ўрнига Юпил лигасида дебют қилган[4]. 21-сентабр куни „Кортрижк“га қарши баҳсда Уларе „Брюгге“ сафидаги биринчи голини урган[5]. 2015-йил феврал ойида Европа лигаси доирасида Даниянинг „Олборг“ жамоасига қарши ўйинда Обби иккита гол киритган[6][7]. Мавсум охирида у жамоанинг иккинчи ўринни эгаллашига ва Белгия кубогини ютишига ёрдам берган. 5-август куни Чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасида Грециянинг „Панатинаикос“ клубига қарши кечган баҳсда Обби гол урган[8].

Сентабр ойида Уларе Англиянинг „Уотфорд“ жамоасига ўтиб, беш йиллик шартнома имзолаган. Трансфер суммаси 6 миллион фунтни ташкил қилган[9]. У Премер-лигадаги дебютини 18-феврал куни „Сwансеа Cитй“га қарши ўтказди ва иккинчи бўлимда Валон Беҳрами ўрнига майдонга тушган[10].

2016-йилнинг ёзида Уларе „Зулте Wарегем“га ижарага ўтган. 14-август куни „Стандарт Леж“га қарши ўйинда у янги жамоада дебют қилган[11]. 27-ноябр куни „Стандард“га қарши кечган дуэлда Обби „Зулте Wарегем“ дарвозасига биринчи голини урди[12]. 2017-йил бошида у Эредивизияда голландиялик „Виллем ИИ“ учун олти ойлик ижара асосида ўйнади. Ўша йилнинг ёзида Уларе ижара асосида „Антверпен“га ўтди. 28-июл куни „Андерлехт“га қарши ўйинда у янги жамоада дебют қилган[13]. 15-октабр куни собиқ жамоаси „Зулте Варегем“га қарши кечган дуэлда „Обби Антверпен“ учун биринчи голини урган[14].

Ютуқлари

Belgiya bayrogʻi "Бругге" таркибида

  • 2014/15-йилги Белгия кубоги ғолиби

Ёшлар жамоасида

Мусобақа Жой Ўйинлар Голлар
2015-йилги УЭФА 19 ёшгача бо'лган футболчилар о'ртасидаги Европа чемпионати саралаш босқичи Lyuksemburg bayrogʻi Люксембург 3 2
21 ёшгача бо'лган о'смирлар о'ртасидаги 2017-йилги Европа чемпионати саралаш босқичи Европа 4 0

Манбалар

  1. ↑ „Премиэр Леагуэ - Сқуад Лист 2015/16“. Премиэр Леагуэ. 2015-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 23-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Премиэр Леагуэ Плаер Профиле Мамадоу Обби Оуларé“. Барcлайс Премиэр Леагуэ (2016). 2016-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-феврал.
  3. ↑ „Обби Оуларе ҳас сигнед а тҳреэ-еар cонтраcт“. cлуббругге.бе. 2014-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 22-сентябр.
  4. ↑ „Генк ВС. Брюгге 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 14-сентябр). 2019-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-декабр.
  5. ↑ „Брюгге ВС. Кортрейк 5:0“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 21-сентябр). 2015-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-декабр.
  6. ↑ „Ольборг ВС. Брюгге 1:3“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 19-феврал). 2015-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-декабр.
  7. ↑ „Брюгге ВС. Ольборг 3:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 26-феврал). 2015-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-декабр.
  8. ↑ „Брюгге ВС. Панатинаикос 3:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 5-август). 2015-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-декабр.
  9. ↑ „Wатфорд сигн Обби Оуларе, Адлене Гуэдиоура анд Виcтор Ибарбо“. ББC Спорт. 2015-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 5-сентябр.
  10. ↑ „Суонси Сити ВС. Уотфорд 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2016-йил 18-феврал). 2016-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-феврал.
  11. ↑ „Зюлте-Варегем ВС. Стандард Льеж 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2016-йил 14-август). 2016-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-июн.
  12. ↑ „Стандард Льеж ВС. Зюлте-Варегем 4:1“ (эн). соccерwай.cом (2016-йил 27-ноябр). 2017-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-июн.
  13. ↑ „Антверпен ВС. Андерлехт 0:0“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 28-июл). 2018-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-май.
  14. ↑ „Антверпен ВС. Зюлте-Варегем 3:0“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 15-октябр). 2018-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-май.