Obchak svitasi
Обчак свитаси — Фарғона водийсининг шим.да неоген ётқизиклари таркибидаги стратиграфик бирлик. Геолог олим М. Н. Грамм томонидан аниқланган. Обчак свитаси қизғиш-қўнғир, қизил ва тўқ қўнғир алевритли гил, қумтош ва конгломератлардан таркиб топган. Умумий қалинлиги 400 м (Норин) дан 600 м (Варзиқ)гача. Конгломерат ва қумтошлар таркибидан, асосан, палеозой чўкинди-метаморфик жинсларининг синиқ (донача)лари учрайди. Обчак свитаси Мойлисой свитаси устида ётади, унинг ёши таркибида сақланган чучук сув жони-ворларидан остракода ва гастропода ҳамда сувўт қолдиқлари асосида аниқланган. Обчак свитаси стратиграфик аҳамиятга эга.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |