Obdasta

Обдаста (форсча: آفتابه — сув ва даста), офтоба — рўзғор буюми; юз-қўлни ювишда ишлатиладиган идиш. Обдаста бўғзи узун ва тор, қуйи қисми (қорни) кенг, баъзан тубида чамбараги бўлади (Қўқон ва Тошкент обдасталари), қопқоқли, узун ва ингичка жўмракли, дастали. Қадимдан мис ва сополдан ишланган, кейинчалик чўяндан тайёрлана бошланган, ҳозир, заводларда алюминийдан ва пластмассадан қуйиб тайёрланади.
Мискарлар шаклига кўра, турли хил обдаста (ўрдак обдаста, товус обдаста, туябўйин обдаста ва бошқалар) тайёрлаганлар, кандакор усталар уларни кандакори усулида турли хил нафис нақшлар билан, баъзан кўзлар қадаб ажойиб бадиий буюмлар яратадилар. Зийнатланган обдаста намуналари республика музейларида, хусусий тўпламларда сақланади. Андижон, Наманганда обдаста, Қашқадарёда ибриқ деб аталади.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |