Obduzd
Обдузд (форс, об — сув ва дузд — ўғри, талаш) — ўрта асрларда суғориш тармоқлари (шоҳариқ, анҳор, канал)дан навбатдан ташқари сувни яширинча боғлаб олиш. Сув манбаларининг этакларида жойлашган ерларда суғориш мавсумида шоҳариклардаги сувни қу-йига очиб юбориш ҳам Обдузд ҳисобланган. Обдуздлик, айниқса, Зарафшон водийсининг қуйи оқимида Қоракўл ва Олот туманларида кам сувлик мавсумларида тез-тез содир бўлган. Бухоро воҳасида июл ойининг охири ва августнинг бошида 5 кун давомида суғориш тармокларига боғлаб олинган сув „Оби талаш“, яъни жанжалли сув деб юритилган. Чунки бу даврда сувга бўлган талаб ниҳоятда авж олиб, Обдуздлик кучайган.
Адабиёт
- Муҳаммаджонов А., Қуйи Зарафшон водийсининг суғорилиш тарихи (Қадимги даврдан то ХХ аср бошларигача), Т., 1972.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |