ОБЕРТ (Обертҳ) Герман (25-июн 1894-йил, Херманштадт, Трансилвания, Руминия — 29-декабр 1989-йил, Нюрнберг) — немис олими, ракета техникаси асосчиларидан бири. Мюнхен университети (1913— 1914 ва 1919—1920), Гёттинген университети (1920—1921), Гейделберг университети (1921 — 1923)да ўқиган. Ракета техникасини ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш, хусусан, уни атмосферани тадқиққилишга қўллаш масалалари билан шуг'улланган, ракета двигателлари назариясини ишлаб чиққан. Немис ракета техникаси ва космик парвозлар жамияти асосчиларидан бири. Шу жамият ракета техникаси ва космонавтика бўйича фундаментал тадқиқатлар учун Оберт медалини таъсис қилган (1951)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил