Oberton
Обертон (нем. обер — юқори ва тон) — 1) техникада — асосий тонга нисбатан анча юқори частотали мураккаб тебранишлар (механик, товуш ва электр тебранишлари)дан ташкил топган тон. Обертонни резонатор ёрдамида ажратиш мумкин. Ҳар бир даврий жараён (тебраниш)ни, яъни товуш, электр тебранишлари ва бошқаларни оддий тебраниш (О.) ларга ажратиш мумкин. Агар барча Обертонларнинг частотаси асосий частотага яхлит кўпайтмадан иборат бўлса (мас, 2/, 3/, ...), бундай Обертонлар гармониклар дейилади; 2) мусиқада — асосий товуш билан бирга пайдо бўладиган ва унга бошқача тус берадиган товуш. Бир овоз ёки мусика асбобини иккинчисидан ажратишга имкон беради. Обертонларнинг тебранишлар частотаси асосий тоникадан 2, 3, 4 ва 5 марта юқори бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |