Obid Akramxoʻjayev
- Википедияда исми Обид ва фамилияси Акрамхўжаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
| Обид Акрамхўжаев | |
|---|---|
| Таваллуди |
12-октябр 1920-йил Тошкент |
| Вафоти |
15-сентябр 1996-йил (75 ёшда) |
| Фуқаролиги | Геология, геофизика |
| Таълими | Ўрта Осиё индустриал институти |
| Мукофотлари |
Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби |
Обид Муродович Акрамхўжаев (1920-йил, 10-декабр – Тошкент — 1996.15.9) – геолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1966), Ўзбекистонда (1964) ва Қорақалпоғистонда (1964) хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор, геология-минералогия фанлари доктори (1959). Ўрта Осиё индустрия институтини тугатган (1945).
Ўзбекистон Фанлар академияси Геология институтида катта илмий ходим, палеогеография лаборатория мудири (1950—1957), Бутуниттифоқ нефт геологик-қидирув институтининг Ўзбекистон филиали директори (1957—1959). Ўзбекистон Фанлар академияси Президиуми аъзоси, Ер ҳақидаги фанлар бўлими раиси (1964—1976) ва 1970-йилгача Фанлар академияси Ишлаб чиқарувчи кучларни ўрганувчи кенгаш раиси. Ўзбекистон География жамиятининг президенти (1976—1990). 1959—1988-йилларда Нефт ва газ конлари геологияси ва қидирув илмий тадқиқот институти директори, 1988—1989-йилларда шу институт маъмурияти қошида маслаҳатчи. Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, Фанлар академияси Ер ҳақидаги фанлар бўлими раиси (1990—1992), 1992-йилдан Фанлар академиясининг Нефт ва газ геологияси, геокимёси маркази раҳбари. Акрамхўжаевнинг асосий илмий ишлари нефт–газ конлари литологияси, нефт геологияси ва геокимёси, нефт ва газ захираларини олдиндан ҳисоблашнинг ҳажмий-генетик методини ишлаб чиқишга оид. Акрамхўжаев раҳбарлигида ва фаол иштирокида 1967-йилда Устюрт геологияси ва унинг нефт ҳамда газ соҳасидаги истиқболи тўғрисида 2 жилдли монография нашр этилди. Охирги 20 йил ичида нефт ва газ карбонгидрогенларининг пайдо бўлиши, уларнинг миграцияси, конларнинг ҳосил булиши ва жойланиш қонуниятларини ўрганишга салмоқли ҳисса қўшди. Унинг „Нигут ғорининг сири“ илмий саргузашт қиссаси шу номдаги тўла метражли бадиий филмга асос бўлди. „Ҳаёт сабоқлари“ эсдаликлари (1995) нашр этилган. Геологларнинг халқаро миқёсдаги бир қанча конгресслари қатнашчиси. Тошкент шаҳридаги кўчалардан бири Акрамхўжаев номига қўйилган[1].
Таржимаи ҳоли
1920-йил 12-октябрда Тошкент шаҳрида деҳқон оиласида туғилган. Отаси 1922-йили Чимкент яқинида босмачилар томонидан ўлдирилган[2].
1929—1933-йилларда Г. В. Чичерин номидаги болалар уйида тарбияланган.
1933—1936-йилларда Тошкентдаги ишчилар алоқа факултетида таҳсил олган.
1936—1939-йилларда Ўрта Осиё давлат университетининг геология ва тупроқ факултетида таҳсил олган. 1939-йилда у ўқиган гуруҳ Ўрта Осиё саноат институтига кўчирилиб, у ерда 1945-йилгача, танаффус билан 1940—1944-йилларда ўқишни давом эттирди, 1946-йилда Тошкент мактабларида ўқитувчи ва бош ўқитувчи бўлиб ишлади.
1947—1951-йилларда аспирантурада ўқиб, „Жануби-шарқий Фарғона юқори бўр ётқизиқларининг петрографик-минералогик хусусиятлари“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган[3].
1950-йилдан КПСС аъзоси.
1951—1957-йилларда Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Ҳ.М. Абдуллаэв номидаги Геология ва геофизика институтида катта илмий ходим, сўнгра палеогеография лабораторияси мудири.
1957-йилдан Бутуниттифоқ илмий тадқиқот геология-қидирув нефт институти (ВНИГНИ) Ўзбекистон филиали директори, 1959-йилдан янги ташкил этилган Нефт ва газ конлари геологияси ва разведкаси институти(НГКГРИ) директори.
1959-йилда „Фарғона депрессиясининг нефт ва газли бўр конларининг литологияси“ монографиясини нашр эттирди ва шу йили докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
1962-йилда Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси, 1966-йилдан ҳақиқий аъзоси (академик) этиб сайланган.
1967-йилда нефт геологлари жамоаси таркибида „Ғарбий Ўзбекистоннинг (Қорақалпоғистон Автоном Совет Социалистик Республикаси) янги газ-нефтли раёнини саноатни ривожлантириш истиқболлари“ асари учун И. М. Губкин мукофоти лауреати бўлди.
1979-йилда Ўзбекистон риф мажмуаларида газ, газ конденсати ва газ олтингугуртнинг йирик захираларини кашф этгани ва ўргангани учун СССР Давлат мукофоти билан тақдирланган.
Ўзбекистон ҳудудининг нефт ва газ таркибининг бир қатор прогноз хариталари учун СССР халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасининг кумуш (1972) ва олтин (1978) медаллари билан тақдирланган[4].
Оиласи
- Хотини – Файзуллаэва Мамлакат, шифокор.
- 5 нафар фарзанди бор (1960-йилга қадар).
Мукофотлари
- Октябр Инқилоби ордени (10.10.1980);
- Меҳнат Қизил Байроқ ордени – икки марта;
- „Ҳурмат Белгиси“ ордени;
- „Шавкатли меҳнат учун“ медали;
- ЎзССР Олий Кенгаши Президиуми, СССР ва ЎзССР Геология вазирликларининг Фахрий ёрлиқлари;
- Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби.
Асарлари
- Палеозой ва мезозой қатламларининг петрографик тузилиши, Т., 1960;
- Қорақалпоғистонда геология ва нефтгаз мавжудлигига доир баъзи бир масалалар, Т., 1962; Генезис нефти и газа, М., 1967;
- Геология и методи изучения нефтегазоносности древних делт, М., 1986.Ад: Шайхов Ҳ., Замин шайдоси, Т., 1990.
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Автобиография, 1959-йил.
- ↑ „Академику АН УзССР Абиду Муратовичу Акрамходжаеву- 60 лет“ (ру). геолиб.ру. Қаралди: 30-ноябр 2023-йил.
- ↑ „К 100-летию со дня рождения АКРАМХОДЖАЕВА АБИДА МУРАТОВИЧА“ (ру). инг.уз (2020-йил 15-октябр). Қаралди: 30-ноябр 2023-йил.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 12-oktyabrda tugʻilganlar
- 1920-yilda tugʻilganlar
- Toshkentda tugʻilganlar
- 1996-yilda vafot etganlar
- 15-sentyabrda vafot etganlar
- Oktabr Inqilobi ordeni sohiblari
- Mehnat Qizil Bayroq ordeni sohiblari
- Shavkatli mehnat uchun medali sohiblari
- Olimlar haqidagi chala maqolalar
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan fan va texnika arboblari
- Oʻzbekiston SSR Fanlar akademiyasi akademiklari
- Toshkent davlat texnika universiteti bitiruvchilari