Википедияда исми Обид ва фамилияси Содиқов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Обид Содиқович Содиқов (1913.15.11 — Тошкент — 1987.21.7) — кимёгар олим, жамоат арбоби. Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1947). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1960). С. собиқ СССР Фанлар академияси академик (1972). Меҳнат Қаҳрамони (1973). Кимё фанлари доктори (1946), профессор (1947). Ўрта Осиё университетни тугатган (1937), шу университетда доцент (1942—46), Ўсимлик моддалари (кейинчалик табиий бирикмалар) кимёси кафедрасида мудир (1946—74), илмий раҳбар (1974-йилдан). Ўзбекистон Фанлар академияси Кимё институти директори (194650). Ўзбекистон Фанлар академияси Президиуми аъзоси (1947-57). Тошкент Давлат Университети ректори (195866). Ўзбекистон Фанлар академияси президента (196684). Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё бўлими раҳбари (1973—77), Биоорганик кимё институти директори (1977—87). Асосий илмий ишлари органик ва биоорганик кимёга оид. С. Ўрта Осиёдаги ўсимликларни текшириб, 100 дан ортиқ дипиридил, хинолизидин, изохинолин катори алкалоидларини ажратиб о.вди, уларнинг тузилиши, конформацион ҳолати ва биогенетик ўзгаришларини аникдади. С. раҳбарлигида ғўза барги, чигити, қобиги, гули ва ғўзапоядан углеводородлар, юқори молекулали спиртлар, кислоталар, стеринлар, тритерпенлар, флавоноидлар, полифеноллар, госсипол ва унинг йўддошлари, углеводлар, шунингдек, А, Е, Р, Ғ каби витаминлар ажратиб олинди; кўпгина препаратлар (анабазингидрохлорид, госсипол, госсипол линименти, мегосин малҳами, батриден таблеткаси, гозанидон таблеткаси ва бошқалар)ни саноат миқёсида ишлаб чиқариш йўлга қўйидди. С. ташкил қилган мактабда ғўзани вилт билан касалланишлан ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик усуллари ишлаб чиқилди; муҳим йўналиш — вилт қўзғатувчи токсинлар кимёси ва биокимёси соҳасида тадқиқотлар ўтказилди. Ғўза баргидан лимон ва олма кислоталари ажратиб олишнинг саноат усули ишлаб чиқилди (1956), шакар ишлаб чиқариш чиқиндиси (патика)дан микробиология усули билан итакон кислота олинди, доривор моддалар, биостимуляторлар синтез қилинди, ҳаёт учун муҳим бўлган физиологик фаол табиий бирикмалар ва уларнинг синтетик аналоглари тузилиши билан организмдаги функсияси ўртасидаги боғланиш чуқур ўрганилди, эукариотлар тўқималари геномининг кооператив активацион модели таклиф этилди. С. дарслик („Органик химия“, ҳамкорликда, Т., 1971; „Органик химиядан практикум“, ҳамкорликда, Т., 1973), ўқув қўлланмалари, илмий ва оммабоп китоблар муаллифи, илмфан ташкилотчиси. Содиқов СССР Фанлар академияси Президиуми аъзоси (1972—84). Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1979). Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институтига О. С. Содиқов номи берилган (1988). Тошкентдаги 249-мактаб, Собир Раҳимов туманидаги маҳалла, Шайхонтоҳур туманидаги кўчалардан бири ҳам С. номи билан аталади.[1][2]

Обид Содиқов
Файл:Обид Содиқов.жпг
Таваллуди 15-ноябр 1913-йил
Вафоти 21-июл 1987-йил(1987-07-21)
(73 ёшда)
Тошкент
Мукофотлари Oʻzbekiston fan arbobiXalqlar doʻstligi ordeni

Манбалар

  1. ↑ * Синтез органических препаратов пиридинового ряда (в соавторстве), Т., 1974; Алкалоиди хинолизидинового ряда (в соавторстве), М., 1975; Холинестерази. Активний сентр и механизм действия (в соавторстве), Т., 1976; Индуктори интерферона (в соавторстве), Т., 1978; Хлопчатник — чудо растение, М., 1985.
  2. ↑ * Абид Садикович Садиков. Биобиблиография, Т., 1989; Вол ков В. А., Вонский Е. В., Кузнецова Г. И., Видаюшиеся химики мира М., 1991.

Ҳаволалар