Obid Tolipov
Обид Толипов (1918-йил, 11-июл Тошкент – 1994.15.12) – Ўзбекистон халқ артисти (1978). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Лоҳутий номидаги ўзбек давлат театр техникумини тугатган (1937). 1937-йилдан Ёш томошабинлар театри актёри. „Етим ва етима“ (Ғ. Зафарий) спектаклидаги Етим роли Обид Толиповнинг саҳнадаги илк образидир. „Оқариб кўринар ёлғиз елкан“даги Петя, „Насриддиннинг кечмишларида“ ўғри, „Том тоғанинг кулбаси“да Жон, „Оппоғим“да Дик, „Уч мушкетёр“да Людовик, „Ўқитувчи“да Рамазон қори, „Алломанинг ёшлиги“да Конгирбек, „Олтин тулпор“да Қирол, „Ким айбдор“да Абдусамат каби роллари билан шуҳрат қозонди. Обид Толипов драматург сифатида И. Аҳмедов билан хамкорликда „Сирли сандиқ“, „Қимирлаган қир ошар“, „Зумрад ва Қиммат“, „Тўғри ва Эгри“ каби эртак песалар ёзиб ёш томошабинларга такдим этган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |