Obid Yunusov
Обид Юнусович Юнусов (1934-йил 20-ноябр, Тошкент, Ўзбекистон ССР — 2015-йил 21-сентябр, Тошкент, Ўзбекистон) — совет ва ўзбек актёри. Ўзбекистон халқ артисти.
| Обид Юнусов | |
|---|---|
|
Файл:Обид Юнусов портрети.жпг Арт-Трио жамоаси томонидан чизилган Обид Юнусовнинг портрети (2014-йил) | |
| Таваллуди |
1934-йил 20-ноябр Тошкент |
| Вафоти | 2015-йил 21-сентябр |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | театр актёри |
| Фаолият йиллари | 1956-2015 |
| Миллати | ўзбек |
| Унвони | О'збекистон халқ артисти |
| Отаси | Юнус Ражабий |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Обид Юнусов 1931-йил 20-ноябр куни Тошкент шаҳрида Юнус Ражабий оиласида таваллуд топган. 1956-йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган.
Ҳамза номидаги ўзбек драма театри (ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театри актёри, унинг саҳнасида юздан ортиқ ролларни ижро этган. Ўттиздан ортиқ бадиий филмларда рол ижро этган. Актёрнинг театрдаги энг кўзга кўринган роли “Парвона” спектаклидаги Ўткурий образи бўлса, кинодаги машҳур роли “Тўйлар муборак” филмидаги куёв образи ҳисобланади.
Актёр ҳақида “Армон” номли ҳужжатли филми суратга олинган.
Обид Юнусов 1989-йилда Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти, 1990-йилда Ўзбекистон халқ артисти фахрий унвони, 2003-йилда Меҳнат шуҳрати ордени билан тақдирланган. 2026-йил 28-майда Буюк хизматлари учун ордени билан тақдирланган[1].
2015-йил 21-сентябр куни Тошкент шаҳрида вафот этган.
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 28-майдаги „Мамлакатимизда маданият, сан’ат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2026-йил 28-май). 2026-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-май.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- Buyuk xizmatlari uchun ordeni sohiblari
- Mehnat shuhrati ordeni sohiblari
- O‘zbekiston SSR xalq artistlari
- Hamza nomidagi Oʻzbekiston Davlat mukofoti laureatlari
- 1934-yilda tugʻilganlar
- 20-noyabrda tugʻilganlar
- 21-sentabrda vafot etganlar
- 2015-yilda vafot etganlar
- Dublyaj ustalari
- Oʻzbekistonlik dublyaj ustalari