Зиёсферада исми Обиджон ва фамилияси Сайбурҳонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Обиджон Сайбурҳонов (1949.6, Андижон) — Ўзбекистон халқ артисти (1991). Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1974). 1974-йилдан Андижон театрида актёр. Бури Баҳодир ("Меҳрибонлар"), Деҳқонбой ("Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам"), Содиқ ("Кампирга совчи келди"), Жероний ("Зўраки табиб"), Азиз ("Дуэл"), Грей ("Ричард ИИИ"), Бобур ("Бобур"), Сувонқул ("Момо ер"), Қодирқул ("Бой ила хизматчи"), Эдгар ("Қирол Лир"), Султонали ("Меҳробдан чаён"), Кррахўжа ("Нодира"), Қори ("Тобутдан товуш") каби роллари билан танилган. Сайбурҳонов образлари ифода воситаларининг аниклиги, хаётийлиги, қаҳрамонлари кучли ва салобатлилиги билан ажралиб туради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил