Облигация (лотинча: облигатио — мажбурият) — қийматига нисбатан эгасига (қатъий белгиланган даромад келтирувчи) қимматли қоғоз, қарзни қайтариб бериш ва фоиз тўлашни тасдиқловчи мажбуриятнома. Фонд биржаларида сотилади. Облигация аҳоли, корхона ва ташкилотлар қўлидаги пул маблағларини тўплаб, бирор мақсад йўлида сафарбар этиш учун чиқарилади. Облигация, асосан, давлат, маҳаллий ва корпорация Облигацияларига бўлинади. Даромад давлат томонидан чиқариладиган Облигация бўйича ютуқ, компаниялар Облигацияларига фоиз шаклида тўланади. Облигация уюштирилган савдо орқали (биржаларда) ва эркин жойлаштирилади. Облигация моддий ёки пул маблағи эвазига кафолатланган ёки кафолатланмаган, яъни Облигация чиқарувчиларнинг чин сўзи ва обрўси билан таъминланган ёки таъминланмаган бўлиши мумкин. Баъзи Облигациялар конвертирланади (Облигация эгаси уни бошқа Облигацияга алмаштириб олиш ҳуқуқига эга бўлади). Облигациянинг бозор нархи унинг номиналидан юқори ёки паст бўлади.

Заём Облигация илк бора ХВИИ аср бошларида Англияда чиқарилган бўлиб, кейинчалик жаҳоннинг бир қанча мамлакатларида муомалага киритилган. Улар, асосан, давлат ҳамда аксиядорлик компаниялари томонидан чиқарилиб, ссуда капитали бозорида эркин муомалада бўлган.

Ўзбекистонда 1996-йилдан Молия вазирлиги томонидан юридик шахсларга мўлжалланган давлат қисқа муддатли Облигациялари муомалага чиқарила бошланди. Облигацияни сотишдан келиб тушган маблағлар давлат бюджети тақчиллигини қоплашга йўналтирилади.[1]

Ўзбекистонда Облигациялар асосан тижорат банклари ва аксиядорлик жамиятлари (АЖ) томонидан чиқарилади. Шунингдек, 2020-йилнинг феврал ойидаги қонунчиликдаги ўзгаришларга кўра мас’улияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) ҳам корпоратив облигациялар чиқариши имкони яратилган[2].

Яна қаранг

облигация

Манбалар