Обливион
Обливион – 2013-йили америкалик киноижодкорлар томонидан суратга олинган пост-апокалиптик жангари-саргузашт филм. Продюсер ва режиссёр – Жосепҳ Косински, ссенарий муаллифлари Карл Гаждусек ва Мичаэл деБруйн. Бош ролларда: Том Cруисе, Морган Фреэман, Олга Курйленко, Андреа Рисебороугҳ, Николаж Cостер-Wалдау ҳамда Мелисса Лео. Косинскининг ҳали тугалланмаган шу номли романига асосланган ҳолда суратга олинган. Филмда 1970-йилларнинг илмий тўқима жанри услубларидан ҳамда Ер шарида ўзга сайёраликлар билан 2077-йилда содир бўлаётган уруш давомида туғилган „севги қиссаси“ тасвирланган. Ўз топшириғини тугаллаш арафасида бўлган уста-механик ҳалокатга учраган космик кема қолдиқлари орасидан бир аёлни топиб олади. Бу эса ўз навбатида бош қаҳрамоннинг олдига қўйган мақсадини ўзгартиришига ундайди ҳамда давом этаётган уруш ҳақида кўпроқ маълумот олиш истагини уйғотади[5][6][7][8][9].
| Обливион | |
|---|---|
|
Файл:Обливион2013Постер.жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Жосепҳ Косински |
| Продюсер(лар) |
|
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
|
| Қайси асарга асосланган |
Обливион –Жосепҳ Косински |
| Ролларда | |
| Бастакор(лар) |
|
| Оператор(лар) | Cлаудио Миранда |
| Монтажёр(лар) | Ричард Франcис-Бруcе |
| Студия |
|
| Дистрибютор | Универсал Пиcтурес |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 124 дақиқа[1] |
| Мамлакат | АҚШ[2][3] |
| Тил | инглизча |
| Бюджет | $120 миллион АҚШ доллари[4] |
| Даромад | $287.9 миллион АҚШ доллари[4] |
Обливион филмининг премераси 2013-йилнинг 26-март куни Буэнос-Айресда бўлиб ўтган. Универсал Пиcтурес томонидан 19-апрел санасидан кинотеатрларда намойиш этила бошланган[10]. Филм 120 миллион долларлик бюжети билан бутун дунё бўйлаб 286 миллион доллар даромад қилади ҳамда танқидчилар томонидан турли хил танқидий фикрлар остида қолади.
Сюжети
2077-йилда Жаcк исмли уста-механик ва коммуникациялар бўйича ходим Виcториа Ер юзида қолган охирги инсонлар сифатида намоён бўлади. 2017-йили ахлаттитар ўзга сайёраликлар ойни йўқ қилиб, Ерни босиб олишади. Одамлар урушда ғалаба қозонса-да, ядровий қуроллардан фойдаланиш Ердаги ҳаётни йўқ қилиб юборар эди. Жаcк ҳужум дронларини созлаш билан шуғулланиб, денгиз сувини термоядро синтезига айлантирувчи гидротермал платформаларни ҳимоя қилиш билан бирга ахлаттитарларга қарши давомли кураш олиб боради. Жаcкнинг ишлари „Тет“ кемаси (Ер атрофида кунига бир марта айланувчи космик стансия) командири Саллинга хабар қилинади. Икки ҳафта ичида космик кема ишчи гуруҳ Сатурн йўлдоши ҳисобланмиш Титанга кўчиб кетишади. Гарчи ушбу икки қаҳрамоннинг хотиралари ўчириб ташланган бўлса-да, Жаcк жангдан олдинги ҳаётини қандайдир бир аёл билан бўлганлигини ғира-шира эслайди.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Обливион (12А)“. Бритиш Боард оф Филм Cлассифиcатион. Қаралди: 2013-йил 3-апрел.
- ↑ „Обливион (2013)“. ТCМ Мовиэ Датабасе. 2014-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 3-июн.
- ↑ „Обливион (2013)“. Америcан Филм Институте. 2014-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 7-июл.
- ↑ 4,0 4,1 „Обливион (2013)“. Тҳе Нумберс. 2019-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-сентябр.
- ↑ МАCДОНАЛД. „Тҳат Обливион "грапҳиc новел" wилл пробаблй невер бе ПУБЛИСҲЕД“ (ЭН-УС). Тҳе БЕАТ (2013-йил 1-апрел). 2019-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 31-июл.
- ↑ „CCИ: Косински Иллуминатес "Обливион" | CБР“. WWW.CБР.CОМ (2010-йил 22-июл). 2019-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 31-июл.
- ↑ ГОЛДБЕРГ. „Дисней Лоcкс Доwн ОБЛИВИОН фор ТРОН: ЛЕГАCЙ Диреcтор Жосепҳ КОСИНСКИ“ (ЭН-УС). CОЛЛИЭР (2010-йил 4-август). 2020-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 31-июл.
- ↑ „/Филм Интервиэw: 'Обливион' Диреcтор Жосепҳ КОСИНСКИ“ (ЭН-УС). /ФИЛМ (2013-йил 19-апрел). 2019-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 31-июл.
- ↑ Диреcтор Жосепҳ Косински анд аcтор Том Cруисе талк абоут Обливион (2013).
- ↑ „Жосепҳ Косински'с Том Cруисе Веҳиcле 'Обливион' Мовес То Април 2013“ (ЭН-УС). /ФИЛМ (2012-йил 15-март). 2019-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 31-июл.