Обнўс сўзи форс-тожик тилидан эски ўзбек тилига ўтиб ўзлашган бўлиб, қора рангли, ёғочи мустаҳкам ва жуда оғир, уни куйдирганда ёқимли ҳид тарқатувчи дарахт турларидан бирининг номи. Қадимги туркий ёзма манбаларда қайд этилмаган.Алишер Навоий асарларида обинус шаклида қўлланган:

Тарарда тоб урар, турраи паришонинг, Ки обинус тароғуйлардурки мужгонинг. (Наводир уш-шабоб, 346)

Алишер Навоийнинг бу байтидаги обинус сўзи тароғ сўзининг аниқловчиси бўлиб, унинг қайси тур ёғочдан ишланганлигини кўрсатади.

Эски тожик тилида

Эски тожик тилида обнўс сўзи дарахтнинг тури, кўчма маънода қора, тийра, оғирлик маъноларини англатган .

Ҳозирги эроний тилларда

Ҳозирги эроний тилларда:тожик тилида обнус, форс тилида аннус, афғон тилида абнус, курд тилида абанос ва абнус.

Ҳозирги туркий тилларда

Ҳозирги туркий тилларда:ўзбек тилида обнус каби кўринишларда қўлланади.

Морфемик таҳлили ва маъноси

Обнус ясама сўз бўлиб, у икки мустақил сўз — компонентдан ташкил топган. Унинг биринчи компоэнти форс-тожик тилида тарихида қўлланувчи об — сув сўзидир. Иккинчи компонент -нус, -нўс нинг этимони ҳақида икки хил тахмин қиламиз: 1) -нўс сўзи эски тожик тилидаги нўса, нўс — камалак, ўқ-ёй маъносидаги сўз бўлиб, обнўс сўзи таркибида рангли, ранг-баранг, рангдор маънолари билан келади. Чунки обнус ёғочидан қимматбахо уй-рўзғор асбоблари тайёрланардики, улар хилма-хил кўриниш, жило берарди ва гулли бўларди.2) -нўс,-нус компоненти форс-тожик тилидаги пўс-пўст-пуст сўзининг фонетик ўзгарган варианти бўлиши мумкин. Обнўс сўзи таркибида шу маънода келганида, дарахтнинг пўстлоғи сувли, сувдор, серсув каби асосий белгилари билан ажратиб номлайди.

Манбалар

[1]

  1. ↑ Вафоев, Баҳром. О'симлик номлари, "ФАН" нашриёти, Тошкент, 1991 — 69-70-бет. ИСБН 5 - 648 - 01251 -9.