Obodon
Ободон — Эроннинг жануби-ғарбий қисмидаги шаҳар. Ҳузистон остонида, Шатт ул-Араб дарёси бўйида, Форс қўлтиғи қирғоғидан 50 км ичкарида. Аҳолиси 206,1 минг киши (1997). Океан кемалари кира оладиган порт. Йилига 30 млн.т нефтни қайта ишлаб берадиган йирик завод, нефт-кимё корхонаси бор. Нефт конларидан Ободонга нефт қувурлари ўтказилган. Ободон орқали четга нефт ва нефт маҳсулотлари чиқарилади. Нефт институти, халқаро аҳамиятга эга аэропорт бор.[1]
Жойлашуви
Шаттул-араб (дарёси)нинг шарқий ёқасида Жазира ал-хизр ёки кейинчалик Аббодон деб номланган ярим оролнинг шимолий қисмида асос солинган. Дастлаб Басра кўрфази қирғоғида бўлган эса-да, Шаттул-араб ташиган аллювийлар сабабли ҳозир денгиздан 50 км гача ичкарида қолган. Дунёнинг энг катта нефт тозалаш корхоналарига ва экспорт имконларига эга портларидан биридир.
Тарихи
ВИИИ ёки ИХ асрларда Аббод ибн Ҳусайн исмли дин олими томонидан бунёд этилган шаҳар асосчисининг номига монанд равишда Абадон номини олган, бироқ бу ном 1935-йилда Ризошоҳнинг Эрондаги арабча жой номларини форсчалаштириш сиёсати натижасида Ободонга ўзгартирилган. Аббосийларнинг илк даврларида диний марказ бўлган Абадонда савдо-сотиқнинг ҳам ривож топгани, бундан ташқари Басра ҳудудининг бўйра ва туз талаби шу ердан қондирилгани маълум. Шаттул-араб атрофидаги тузли ботқоқликларда ўсган қамишлардан фойдаланган ҳолда Абадонда тайёрланган бўйралар ободоний номи билан донг таратган. Мисрда тайёрланган бўйраларга ҳам кейинчалик худди шу ном берилган. ИХ аср тарихчиларидан Носир Хусрав[2] Абадонни „Ироқнинг жанубидаги яшаш жойи“, ХИВ асрларда эса Ибн Баттута „деҳқончилик майдонларидан маҳрум, тузли воҳада бунёд этилган, ичида жуда кўплаб масжид ва работлар бўлган катта қишлоқ“[3] дея таърифлаганлар. Ушбу маълумотлардан шаҳарнинг вақт ўтиши билан қурилган йилларидаги тароватини йўқотгани англашилади. Кейинчалик атрофидаги ерлар туздан тозаланиб, у ерда хурмо етиштиришга имконият яратилган.
Узоқ муддат усмонийлар ҳукмронлиги остида қолган Абадон 1847-йилдаги Эрзурум келишувига асосан Эронга ўтган[4]
Ироқ-Эрон урушидан кўп зарар кўрган бўлишига қарамай нефт билан боғлиқ фаолиятлар давом эттирилмоқда. Нефт билан боғлиқ корхоналарнинг барчаси 1979-йил инқилобидан кейин миллийлаштирилган[5].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Носир Хусрав. Сафарнома. 89;.
- ↑ Ибн Баттута. Туҳфа. – Байрут: 1985. И, 210;.
- ↑ Л. Лоcкҳарт. „Аббадан“. ЭИ2 (Инг.). И, 5; Cеват Рüşтü Гüрсой. „Абадан“. ТДВ İА. – İстанбул: 1988. И, 6;.
- ↑ Тҳе Миддле Эаст анд Нортҳ Африcа 1984-1985. – Лондон: 1984. И, 111; ИИ, 368, 373; М. Стреcк. „Аббâдâн“. İА. И, 8; „Абадан“. Тҳе Неw Cахтон Энcйcлопедиа. – Лондон: 1966. И, 3..
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |