Obodon qamali
Ободон қамали – 1980-йил ноябр ойидан бошлаб Ироқ қўшинлари томонидан Эроннинг Ободон шаҳрни қамал қилиш. Шаҳар эса уруш бошланган 1980-йил сентабрдан буён деярли ҳар куни бомбардимон қилинган[3][4][5][6].
| Ободон қамали | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Эрон—Ироқ уруши | |||||||
Ободонда жанг рамзи сифатида қолдирилган вайрон қилинган Ироқнинг Т-55 танки қолдиқлари. | |||||||
| |||||||
| Рақиблар | |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Ҳарбий бирликлар | |||||||
| 92-бронетанк дивизияси | |||||||
| Кучлар | |||||||
| Дастлаб 4 500 киши Энг чўққисида 60 000 киши[1] 360–800 танк |
6 000–15 000 киши дастлаб 50–60 танк[2] | ||||||
| Йўқотишлар | |||||||
| 1 500 қурбон Юзлаб зирҳли техника йўқ қилинди[2] |
3 000 қурбон 170+ танк йўқ қилинди[2] | ||||||
Ободон оролида дунёдаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бири – Ободон нефтни қайта ишлаш заводи жойлашган[7].
Режа
1980-йил сентябрда Ироқ президенти Саддам Ҳусайн Эрон устига кутилмаган ҳужум бошлади ва кенг фронт бўйлаб Эрон ҳудудига бостириб кирди[8]. Ободон оролига ҳужум қилиш бўйича дастлабки режа Бағдод–Басра йўли бўйлаб Харкия яқинида Шатт ул-Араб дарёсидан кучайтирилган зирҳли дивизия ўтиши, сўнг жанубга бурилиб Хуррамшаҳр ва Ободон шаҳарларини эгаллаши, кейин эса қолган эронлик бўлинмалар билан жанг қилишни назарда тутган. Бу кучайтирилган дивизияда 500–600 та танк, махсус кучлар бўлинмалари ва жами 20 000 аскар бўлган.
Хуррамшаҳрга уюштирилган ҳужумдаги дастлабки муваффақиятдан руҳланган Ироқ қўмондонлари 22-сентябрда Қарун дарёсидан ўтиб Ободон шаҳри чеккасига етиб келган, аммо Эроннинг ярим ҳарбий кучлари томонидан кучли қаршиликка учраб, бир неча танк ва зирҳли техникалардан айрилган ҳолда дарёнинг ғарбий қирғоғига чекинишга мажбур бўлган[9]. 2-октябр куни қўмондонлар танклар билан бирга Шатт ул-Арабдан 4 км юқорида яна Қарун дарёсидан ўтишга муваффақ бўлиб, қамални бошлаган[10]. 4-октябрга келиб Ироқ қўмондонлари Ободондан Аҳвозгача бўлган асосий йўлни назоратга олганини билдирган[11], бироқ Ободонга олиб борувчи кўприкнинг тўлиқ назорати фақат ноябр охирига келиб ўрнатилган[12].
Ироқ армияси давом этаётган Хуррамшаҳр жанги билан банд бўлганлиги сабабли, дастлабки режа жиддий равишда ўзгартирилди, Ободонни тезда босиб олиш ва эгаллаш ўрнига, энди режа Ободон ичидаги маҳаллий Эрон бўлинмаларини ажратиб қўйиш ва кейин оролни қамал қилиш эди.
Жанг
3-ноябр куни Ироқ қўшинлари Хузистон устонидаги Ободонга етиб келди. Эрон қаршилиги жуда кучли бўлгани учун ироқлик қўмондонлар қўшимча куч чақирди. Заифлашган иккинчи зирҳли дивизия – 4 500 аскар ва 200 танк – Ободоннинг шимоли-шарқидан шаҳарни қуршаб олиш учун юборилди, улар Хуррамшаҳр қамалда давом этаётганлиги сабабли Қарун дарёсидан шаҳар шимолидан ўтди. Бу икки Ироқ дивизияси номаълум миқдордаги Эрон қўшинларига қарши турди, манбаларга кўра, Хуррамшаҳрни битта бригада ҳимоя қилган, уни шимолда жойлашган икки захира бўлинма қўллаб-қувватлаган[13].
Қамал
Ироқликлар Эроннинг Пасдаран бўлинмаси томонидан орқага сурилган бўлса-да, Ободоннинг уч томонини қуршашга ва шаҳар ҳудудининг бир қисмини эгаллашга муваффақ бўлди. Аммо улар кучли қаршиликни ёриб ўтолмади; эронликлар назоратидаги ҳудудлар тунги вақтда қайиқ ва вертолётлар орқали озиқ-овқат ва ёрдам оларди. Қамал бир неча ой давом этди, аммо Ироқ Ободонни эгаллай олмади. Шаҳар катта зарар кўрди, нефтни қайта ишлаш заводи ҳам жиддий шикастланди ёки вайрон бўлди.
Ироқнинг июн ҳужуми
Руҳий тушкунлик кучайиб борар экан ва Шатт ул-Араб ҳали ҳам эронликлар томонидан тўсиб қўйилганлиги сабабли, Саддам 1981-йил июнда кенг кўламли ҳужум буюрди. Эрон гарнизони Пасдаран, мунтазам армия ва маҳаллий Хузистон араб жангчилари билан 15 000 аскаргача мустаҳкамланган эди. Ироқ шаҳарга 60 000 аскар ва юзлаб танклар билан ҳужум бошлади[манба керак], бу эронликлардан тўрт баравар кўп эди. Шунга қарамай, эронликлар ироқлик ҳужумларини қайтаришга муваффақ бўлишди. Эрон ўзининг Чефтаин танкларидан самарали фойдаланди.
Қамални ёриб ўтиш
1981-йил 22—27-сентябр кунлари Эрон Самен-ул-Аъимма операциясини амалга оширди. Бу жангда Эрон биринчи катта инсон тўлқини ҳужумларидан фойдаланди. Ободон қамали ёрилди, Эрон 3 000 талафот кўрди, ироқликлар эса тахминан ярмича зарар кўрди. Эрон 2 500 асир олди ва юзлаб зирҳли техникаларни йўқ қилди, аммо ўзининг 170 та М47 Паттон, М48, М60 Паттон ва Чефтаин танкларини йўқотди.
15-октябр пистирмаси
15-октябр куни ироқликлар Ободондан 1,6 км масофага кириб борди ва шаҳар теле-радио марказини эгаллади. Шимолда эса, Дар Хуйя яқинида ироқликлар катта Эрон конвойига пистирма уюштирди, у Аҳвоздан келаётган танклар билан ҳимояланган эди. Эрон кучлари Ободон–Аҳвоз йўли орқали қамалда қолган ҳимоячиларга ёрдам етказмоқчи бўлган. Қисқа, аммо шиддатли жангда Ироқнинг Т-55 ва Т-62 танклари Эроннинг Чефтаинларига қарши турди. Ҳар икки томондан тахминан бир баталон қўшин қатнашган бу тўқнашув ироқликлар фойдасига ҳал бўлди – „эронликлар камида 20 та Чефтаин ва бошқа зирҳли техникаларни ташлаб, пиёда қочиб кетган“[13].
Оқибати
Қамал тугагач, Ободон деярли вайронага айланган эди. Ободонга таҳдид тугаган, эронликлар эса Ироққа қарши биринчи муваффақиятли қарши ҳужумни амалга оширишга эришган. Бу охир-оқибат ироқликларнинг Эрон ҳудудидан бутунлай ҳайдалиши ва 1982-йилда Хуррамшаҳр озод этилишига олиб келди.
Манбалар
- ↑ „Абадан Фигҳт Рагес“.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Разоух, Пиэрре. Тҳе Иран-Ирақ Wар. Ҳарвард Университй Пресс, 2015, 2015 — 131-бет. ИСБН 978-0674915718.
- ↑ „ИРАН-ИРАҚ ФИГҲТИНГ ФЛАРЕС УП“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1981-йил 28-сентябр).
- ↑ Абоул-Энеин, Ёуссеф; Бертранд, Андреw; Cорлей, Доротҳй (12 Април 2012). "Эгйптиан Фиэлд Маршал Абдул-Ҳалим Абу Гҳазалаҳ он тҳе Cомбат Таcтиcс анд Стратегй оф тҳе Иран–Ирақ Wар". Смалл Wарс Жоурнал. Гҳазалаҳ'с Пҳасед Аналйсис оф Cомбат Оператионс (Смалл Wарс Фоундатион). ҳттп://смаллwарсжоурнал.cом/жрнл/арт/гҳазалаҳ%Э2%80%99с-пҳасед-аналйсис-оф-cомбат-оператионс-парт-тwо-оф-тҳреэ.
- ↑ „Ирақ тигҳтенс Абадан Сиэге“ (эн-УС) (2024-йил 4-март). Қаралди: 2024-йил 13-май.
- ↑ Интерн, МЕРИП „Абадан“ (эн-УС). МЕРИП (2018-йил 13-октябр). Қаралди: 2024-йил 13-май.
- ↑ Камин., Моҳаммади; Эллиотт, Марк. Иран. Лонелй Планет, 2004-01-01. ИСБН 1740594258. ОCЛC 56651387.
- ↑ "ИРАҚ вии. ИРАН–ИРАҚ WАР". Энcйcлопæдиа Ираниcа. 15 Деcембер 2006. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/ирақ-вии-иран-ирақ-wар.
- ↑ Ҳоффпауир, Мичаэл Э. (Жуне 1991). Таcтиcал Эволутион ин тҳе Ирақи Армй: Тҳе Абадан Исланд анд Фиш Лаке cампаигнс оф тҳе Иран-Ирақ Wар. Фт. Леавенwортҳ, Кансас: У.С. Армй Cомманд анд Генерал Стафф Cоллеге. п. 59. Арчивед фром тҳе оригинал он 5 Фебруарй 2012. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20120205202953/ҳттп://стинет.дтиc.мил/cги-бин/ГетТРДоc?АД=АДА241169&Лоcатион=У2&доc=ГетТРДоc.пдф. Қаралди: 5 Септембер 2012.
- ↑ Фиск, Роберт. Тҳе Греат Wар фор Cивилисатион, 2нд, Лондон: Ҳарпер Перенниал, 2006 — 226-227-бет. ИСБН 9781841150086.
- ↑ Ҳоффпауир, Мичаэл Э. (Жуне 1991). Таcтиcал Эволутион ин тҳе Ирақи Армй: Тҳе Абадан Исланд анд Фиш Лаке cампаигнс оф тҳе Иран-Ирақ Wар. Фт. Леавенwортҳ, Кансас: У.С. Армй Cомманд анд Генерал Стафф Cоллеге. п. 61. Арчивед фром тҳе оригинал он 5 Фебруарй 2012. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20120205202953/ҳттп://стинет.дтиc.мил/cги-бин/ГетТРДоc?АД=АДА241169&Лоcатион=У2&доc=ГетТРДоc.пдф. Қаралди: 5 Септембер 2012.
- ↑ Ҳоффпауир, Мичаэл Э. (Жуне 1991). Таcтиcал Эволутион ин тҳе Ирақи Армй: Тҳе Абадан Исланд анд Фиш Лаке cампаигнс оф тҳе Иран-Ирақ Wар. Фт. Леавенwортҳ, Кансас: У.С. Армй Cомманд анд Генерал Стафф Cоллеге. п. 63. Арчивед фром тҳе оригинал он 5 Фебруарй 2012. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20120205202953/ҳттп://стинет.дтиc.мил/cги-бин/ГетТРДоc?АД=АДА241169&Лоcатион=У2&доc=ГетТРДоc.пдф. Қаралди: 5 Септембер 2012.
- ↑ 13,0 13,1 Ҳоффпауир, Мичаэл Э. (Жуне 1991). Таcтиcал Эволутион ин тҳе Ирақи Армй: Тҳе Абадан Исланд анд Фиш Лаке cампаигнс оф тҳе Иран-Ирақ Wар. Фт. Леавенwортҳ, Кансас: У.С. Армй Cомманд анд Генерал Стафф Cоллеге. пп. 158. Арчивед фром тҳе оригинал он 5 Фебруарй 2012. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20120205202953/ҳттп://стинет.дтиc.мил/cги-бин/ГетТРДоc?АД=АДА241169&Лоcатион=У2&доc=ГетТРДоc.пдф. Қаралди: 5 Септембер 2012.