Обреновичлар — Сербиядаги князлар (1815—42, 1858—82), сўнгра қироллар (1882—1903) сулоласи. Асосчиси — Милош Обренович. 1842-йил мамлакатдан қувғин қилинган; 1858-йил Сербия тахтига қайта тикланган. Обреновичлар сулоласи ҳукмдорлари: Милош .(1815—39, 185860); Михаил (1839-42, 1860— 68); Милан (1868 — 89, 1882-йилдан қирол); Александр (1889—1903). Обреновичларнинг сўнгги вакили — Александр Карагеор-гиевичлар тарафдорлари бўлган зобитлар гуруҳи томонидан ўлдирилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил