Observatsiya
Обсервация (лотинча: обсерватио — кузатиш, назорат) — карантинга олинган юқумли касалликларга (ўлат, вабо, чинчечак) чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли вақтинча алоҳидалаб қўйилган кишилар устидан тиббий кузатув. Зарурат бўлганда обсервация бошқа юкумли касалликларга ҳам белгиланиши мумкин.
Обсервацияни санитария-эпидемиология хизмати амалга оширади. Обсервация муддати обсервация қилиш буюрилган касаллик яширин даврининг энг узоқ муддатига (қаранг Инку-бацион давр) боғлиқ.Обсервация қилинадиган кишилар доим врач назоратида бўлади. Ҳар куни уларнинг ҳол-аҳволи сўраб чиқилади, кўздан кечирилади, гавда температураси ўлчанади, зарур бўлса, тегишли текширувлар ўтказилади, шошилинч махсус профилактика қилинади, эҳтиётдан эмланади ва ҳоказо. Тиббий кузатувдаги кишиларга меҳнатга қобилияцизлик варақаси берилади. Обсервацияда транспорт воситалари ва юкларга ишлов бериш (дезинфексия, дезинсексия, дератизация) ҳам кўзда тутилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |