Obyekt
Обект (лотинча обжеcтум — нарса, анжом) — фалсафий тоифа, эпистемология доирасида ҳақиқатда мавжуд бўлган, кузатув (ўрганиш) жараёнининг ва субектнинг (кузатувчининг) эътибори қаратилган предмет, воқеа, ҳодисадир. Муаллиф : Шерзодбек
Обект (лотинча: обжеcтум — нарса) — субектга қарама-қарши бўлган ҳамда инсоннинг амалий ва билиш фаолияти қаратилган обектив реаллик. Обект инсон ва унинг онгидан мустақил обектив реаллик бўлиб, уни билаётган индивид учун жамият тарихий тараққиёти жараёнида ҳосил қилинган фаолият, тил ва илм тарзида намоён бўлади. Обектни 2 турга: назарий ва эмпирик обектга бўлиш мумкин. Лекин улар фаолиятнинг ҳар хил соҳаси эмас. Баъзида назарий билишнинг предметлари (мас, идеал газлар ва бошқалар) обект сифатида реал мавжуд бўлмай, балки обектнинг эмпирик билимда қамраб бўлмайдиган томонларини кўрсатиш усули ҳисобланади. Масалан, атомлар, элементар заррачалар каби назарий обектлар онтологик жиҳатдан, асосан, макрожисмлардан фарқ қилмайди: ҳамма ҳолларда ҳам назарий обект ҳақидаги билимдан эмпирик обектларни тушунтириш учун фойдаланилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам эмпирик билишдан назарий билиш сари бориш муайян обектдан узоқлашиш эмас, балки обектнинг эмпирик йўл билан аниқ англаш мумкин бўлмаган ҳақиқий мазмунини чуқур назарий акс эттириш усулидир.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |