Och qolish
Оч қолиш (тиббиётда) — озиқ моддаларнинг организмга бутунлай ёки етарли кирмай қўйиши ёки тузук ўзлаштирилмаслиги сабабли организмда рўй берадиган ҳолат; Оч қолиш сифациз овқат истеъмол қилганда ёки организм бирор сабабга кўра овқатни сингдира олмаганда ҳам вужудга келади. Оч қолиш табиатда ҳайвонлар орасида физиологик ҳолат ҳисобланади (улар қишки уйқуга кетганда). Бунда организмда моддалар алмашинуви кескин пасаяди.
Одамда Оч қолиш патологик ҳодиса бўлиб, овқат емаганда, ейилган овқат ҳазм бўлмаганда (масалан, меъда-ичак касалликларида) ёки сифациз овқат ейил-ганда рўй беради. Оч қолиш айниқса, болалар учун зарарли, бундай болалар жисмоний ва ақлий жиҳатдан тузук ривожланмай қолади.
Тўлиқ, мутлақо (абсолют) ва чала (тўйиб овқатлана олмай) Оч қолиш фарқ қилинади. Бундан ташқари, айрим озиқ моддалар организмга етарли кириб турмаса, жузъий (сифат жиҳатдан) Оч қолиш деб юритилади. Тўлиқ ва мутлақо (абсолют) Оч қолишда организмдаги захира озиқ моддалар (айниқса, ёғ) ҳисобига у бир неча вақт яшаб туради. Одам учун тўлиқ Оч қолишнинг чегараси 70 кунгача, бу кишининг ўзига хос жиҳатлари, ёши, жинси ва бошқаларга боғлиқ. Аёллар Оч қолишга кўпроқчидамли; болалар ва кексаларга Оч қолиш тез таъсир этади.
Ёғ босишни, баъзан моддалар алмашинувининг бузилишига алоқадор бўлган бошқа касалликлар (подагра, қандли диабет ва бошқалар), шунингдек, аллергик ва руҳий касалликларни даволаш мақсадида тўлиқ ва жузъий Оч қолиш татбиқетилади. Оч қолдириб даволаш курси 2 даврдан иборат: оч қолиш ва тикланиш, бу даво усулини касалхона шароитида олиб бориш мақсадга мувофиқ.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |