Очил Мавлонов – Турон Фанлар академиясининг академиги, Тошкент давлат педагогика университетининг профессори, биология фанлар доктори. У олий ўқув юртлари, академик лицейлар ва умумий таълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари учун ўнлаб дарсликлар ва ўқув қо'лланмалари муаллифидир.

Очил Мавлонов
Очил Мавлонов
Таваллуди 5 Март, 1939 йил
Қашқадарё вилояти
Фуқаролиги Узбек
Касби Профессор, Биология фанлар доктори
Мукофотлари

- Халқ маорифи фидоийси

- Олий та’лим а’лочиси

- Халқ та’лими а’лочиси
Очил Мавлонов талабалик даври
Очил Мавлонов шогирди билан

Эрта ҳаёти ва та’лими

Очил Мавлонов 1939 йил 5 мартда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1957 йилда Ғузар туманидаги 24-сонли умумий ўрта та’лим мактабини кумуш медал билан тамомлаб, Самарқанд давлат университетининг биология факултетига ўқишга кирган. 1962 йилда университетни тамомлаган.

1962–1965 йилларда Тошкент давлат университети умуртқасизлар зоологияси кафедраси қошидаги аспирантурада таҳсил олиб, академик Ахрор Тўлаганов раҳбарлигида фитогелминтология соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борган. 1966 йилда “Каноп ва унинг ризосфераси нематодалари фаунаси ва динамикаси” мавзусида биология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилган.

Фаолияти

Очил Мавлонов ўз меҳнат фаолиятини 1965 йилда Умуртқасизлар зоологияси кафедраси қошида ташкил этилган фитогелминтология муаммолари лабораториясида катта илмий ходим лавозимида бошлаган.

1966–1967 йилларда Умуртқасизлар зоологияси кафедрасида ассистент, 1967 йилда эса ушбу кафедрада катта ўқитувчи сифатида фаолият юритган. 1968–1993 йилларда кафедра доценти лавозимида ишлаган.

1993 йилда “Гўза агроценозлари фитонематодалари (таксономияси, экологияси, зоогеографияси ва паразит турларига қарши кураш муаммолари)” мавзусида биология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилган. Шундан сўнг 1993–1996 йиллар давомида Умуртқасизлар зоологияси кафедраси профессори лавозимида ишлаган.

1996 йилда Очил Мавлонов Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига ишга таклиф этилган. 1996–1999 йилларда университетнинг Зоология ва анатомия кафедраси, кейинчалик Биология ва уни ўқитиш методикаси кафедраси мудири лавозимларида фаолият олиб борган.

1999–2019 йилларда Зоология ва анатомия кафедраси профессори лавозимида ишлаган. 2019 йилдан буён ҳозирги кунгача Ш. Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Зоология кафедраси профессори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Асосий ишлари / Ҳиссаси / Ютуқлари

Очил Мавлонов Ўзбекистон Республикасининг йирик фитогелминтолог олимларидан бири ҳисобланади. Олимнинг илмий тадқиқотлари асосан толали экинлар (ғўза, каноп) илдизида паразитлик қилувчи фитогелминтларнинг тарқалиш манбаларини аниқлаш ва уларга қарши профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқишга бағишланган.

Унинг раҳбарлигида республикада ғўза, каноп, сабзавот ва полиз экинлари илдизининг хавфли паразитлари бўлган бўртма нематодаларнинг тарқалиш манбаларини аниқлаш ҳамда уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш борасида кенг миқёсда илмий тадқиқотлар олиб борилган.

Очил Мавлонов кўп танловли тест топшириқлари асосида мустақил билим олиш ва билимларни ўз-ўзини баҳолашга йўналтирилган педагогик технологияларни яратган. У ўзининг кўп йиллик илмий ва педагогик фаолияти давомида 800 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалар, шунингдек, умумий ўрта та’лим мактаблари, академик лицейлар ва олий та’лим муассасалари учун ўнлаб дарсликлар, ўқув ва методик қўлланмалар муаллифи ҳисобланади.

Очил Мавлонов ҳамкасиблари билан

Очил Мавлонов республикада ўтказилган танловларда 6 маротаба “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув қўлланмаси муаллифи” номинацияси бўйича ғолиб бўлиб, тегишли сертификатларга эга бўлган.

У Турон Фанлар академиясининг академиги бўлиб, бир неча йиллар давомида Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти қошидаги биология фанлари доктори илмий даражаси берувчи илмий кенгаш а’зоси, шунингдек, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги педагогика илмий кенгаши а’зоси ва раис ўринбосари сифатида фаолият юритган. Шунингдек, узоқ йиллар давомида Республика та’лим маркази қошидаги биология илмий кенгаши а’зоси бўлган.

Очил Мавлонов дарс ўтиш жараёни

Очил Мавлонов раҳбарлигида 14 нафар тадқиқотчи биология фанлари номзоди, 2 нафар тадқиқотчи биология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилган. Ҳозирги кунда унинг илмий раҳбарлигида 2 нафар тадқиқотчи биология фанлари доктори ҳамда 1 нафар тадқиқотчи биология бўйича фалсафа фанлари доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун илмий изланишлар олиб бормоқда.

Мукофотлари ва унвонлари

Профессор Очил Мавлонов кўп йиллик хизматлари учун “Халқ маорифи фидоийси”, “Олий та’лим а’лочиси” ва “Халқ та’лими а’лочиси” кўкрак нишонлари билан мукофотланган.

Ёзган дарсликлари ва ўқув-методик қўлланмалари

1. Олий та’лим муассасалари талабалари учун дарслик ва ўқув қўлланмалар

  1. Мавлонов О. Клеши, вредящие человеку и животным. Университетлар учун ўқув қўлланма. Тошкент: Университет нашриёти, 1990. — 80 б.
  2. Мавлонов О., Ахмедов Ғ. Тупроқ зоологияси. Олий ўқув юртларининг тупроқшунослик йўналиши талабалари учун ўқув қўлланма. Тошкент, 1991. — 80 б.
  3. Мавлонов О., Хуррамов Ш. Умуртқасизлар зоологияси. Олий ўқув юртлари биология йўналиши талабалари учун ўқув қўлланма. Тошкент, 1998. — 440 б.
  4. Мавлонов О., Хуррамов Ш., Норбоэв З. Умуртқасизлар зоологияси. Биология йўналиши талабалари учун дарслик. Тошкент, 2002. — 464 б.
  5. Мавлонов О., Хуррамов Ш., Эшова Х. Умуртқасизлар зоологияси. Биология йўналиши бакалавриат талабалари учун дарслик. Тошкент, 2006. — 464 б.
  6. Дадаэв С., Мавлонов О. Зоология. Педагогика олий та’лим муассасалари агрономия, кимё ва экология йўналишлари талабалари учун дарслик. Тошкент, 2008. — 120 б.
  7. Мавлонов О., Сафаров Қ., Тошманов Н. Зоология (умуртқасиз ҳайвонлар). Биологияни ўқитиш методикаси йўналиши бакалавриат талабалари учун дарслик. Тошкент, 2018. — 408 б.
  8. Мавлонов О., Ахмедов М., Пазилов А., Халимов Ф., Хакимов Н., Абдуллаев Э., Кудратов Ж. Зоология (беспозвоночные животные). Самарқанд, 2022. — 512 б.

2. Умумий ўрта та’лим мактаблари учун дарслик ва методик қўлланмалар

  1. Мавлонов О., Усмонова О.З., Норбаев З.Н., Расулов Х. Зоология (умуртқасизлар). Умумий ўрта та’лим мактаблари биология ўқитувчилари учун методик қўлланма. Тошкент, 1992. — 160 б.
  2. Мавлонов О., Комилов Ғ. Зоология. Умумий ўрта та’лим мактабларининг 7–8-синфлари учун синов дарслиги. Тошкент: Ўқитувчи, 1995. — 280 б.
  3. Мавлонов О. Зоология. Умумий ўрта та’лим мактабларининг 6–7-синфлари учун дарслик (ўзбек тилида). Тошкент, 1999, 2001, 2003, 2004, 2005, 2009, 2013, 2017.
  4. Мавлонов О. Зоология. Умумта’лим мактабларининг 7–8-синфлари учун дарслик (қорақалпоқ тилида). 1999, 2001, 2003, 2004, 2005, 2009, 2013, 2017.
  5. Мавлонов О. Одам ва унинг саломатлиги. Умумий ўрта та’лим мактабларининг 8-синфлари учун дарслик. Тошкент: Адолат, 2003. — 152 б.
  6. Аминов Б., Тиловов Т., Мавлонов О. Одам ва унинг саломатлиги. Умумий та’лим мактабларининг 8-синфлари учун дарслик. Тошкент, 2003. — 158 б.
  7. Мавлонов О., Сафарова Г. Экология ва табиатни муҳофаза қилиш асослари. Умумий ўрта та’лим мактабларининг 9-синфлари учун “Оролбўйи экологияси” фанидан ўқув қўлланма. Тошкент, 2007. — 82 б.
  8. Мавлонов О., Толипова Ж. Зоологияни ўқитиш методлари. Умумий ўрта та’лим мактаблари ўқитувчилари учун методик қўлланма. Тошкент, 2004. — 120 б.
  9. Мавлонов О., Нажимова С., Нишонбоэва М. Зоологияни ўқитиш методлари ва технологиялари. Умумий ўрта та’лим мактаблари ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланма. Тошкент, 2005. — 160 б.
  10. Мавлонов О., Наджимова С., Нишонбоева М. Методика и технология обучения зоологии. Ўрта мактаб ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланма. Тошкент, 2005. — 160 б.
  11. Мавлонов О., Нәжимова С., Нишонбоева М. Зоологияни ўқитиш усуллари ва технологиялари. Ўрта мактаб ўқитувчилари учун ўқув-услубий қўлланма (қорақалпоқ тилида). Тошкент, 2005. — 160 б.
  12. Мавлонов О., Тошманов Н. Зоология дарслари. Умумий ўрта та’лим мактаблари ўқитувчилари учун методик қўлланма. Тошкент, 2012. — 240 б.

3. Академик лицей ўқувчилари учун дарслик ва ўқув қўлланмалар

  1. Мавлонов О., Қосимов А., Сиддиков Ж. Биология. Ма’лумотнома. Академик лицей ўқувчилари ва олий та’лим муассасаларига кирувчилар учун ўқув қўлланма. Тошкент, 1999. — 378 б.
  2. Мавлонов О. Зоология. Академик лицей ўқувчилари учун дарслик. Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2006. — 318 б.
  3. Мавлонов О. Биология (ботаника, зоология, одам анатомияси ва физиологияси, умумий биология). Олий та’лим муассасасига кирувчилар, умумий ўрта та’лим мактаблари ва академик лицей ўқувчилари учун ўқув қўлланма. Тошкент, 2008. — 510 б.
  4. Мавлонов О., Азимов Ж. Зоология. Академик лицей ўқувчилари учун ўқув қўлланма. Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2009. — 320 б.
  5. Биология асослари. Олий ўқув юртларига кирувчилар, умумий та’лим мактаблари ва академик лицей ўқувчилари учун ўқув қўлланма. Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2012. — 510 б.
  6. Мавлонов О. Биология (репетитор китоби). Олий ўқув юртларига кирувчилар, ўрта умумий та’лим мактаблари ва академик лицей ўқувчилари учун ўқув қўлланма. Тошкент, 2014, 2016. — 592 б.

4. О. Мавлонов илмий ишларидан намуналар

  1. Галловые (корневые) нематоды и борьба с ними. Тошкент: “Ўзбекистон”, 1968. — 80 с.
  2. Нематодофауны кенафа, прикорневой почвы и ее динамика по основным фазам развития растений. Ин: Вопросы фитогельминтологии в Узбекистане. Тошкент: “Фан”, 1973. — 264 с.
  3. Нематоды технических культур юга Узбекистана. Тошкент: “Фан”, 1978. — 120 с.
  4. Два новых вида нематод сем. Доличодоридаэ (Нематода: Тйленчида) из прикорневой почвы хлопчатника. Журнал «Паразитология», 1978, №2.
  5. Стегеллета cйлиндриcа сп. н. (Нематода, Рҳабдитида) — новый вид нематоды из хлопчатника. Зоологический журнал, Ленинград, 1979, №12.
  6. Галловые нематоды — опасные паразиты растений. Тошкент: “Меҳнат”, 1987. — 104 с.
  7. Вертикальное распределение фитонематод в ризосфере хлопчатника при мелойдогинозе. Бюллетень ВИГИС, Москва, 1989, №50.
  8. Сопряженность эволюции Мелоидогйне аcрита с растением хлопчатника и о центре происхождения видов рода Мелоидогйне Гоэлди, 1887. Тезислар. Всероссийская конференция по свободноживущим и паразитическим нематодам, Борок, 1997.
  9. Ўқувчиларнинг мустақил билим олиши ва ўз-ўзини баҳолашини ташкил этиш. Турон Фанлар Академияси ахборотномаси, 2013, №1. — 244 с.
  10. Вертикально-зональное распространение нематод дикорастущих растений Зерафшанских гор Узбекистана. Российский паразитологический журнал, Том 13, №4, Ленинград, 2019, 109–115.
  11. Параситиc Нематодес оф Ангуининаэ Субфамилй (Тйленчида, Нематода) оф Wилд Планц оф Зарафшан Моунтаинс ин Узбекистан (ҳаммуаллифлар: Нарзуллаэв С.Б., Кҳакимов Н.Кҳ.). Интернатионал Жоурнал оф Адванcед Сcиэнcе анд Течнологй, №9с, 2020, 5742–5748.
  12. Организинг Индепендент Wорк анд Селф-Ассессмент оф Сеcондарй Счоолс Биологй Студенц (cоаутҳор: Н. Тошманов). Эастерн Эуропеан Сcиэнтифиc Жоурнал, Аусгабе 6, 2018, 182.

Шахсий ҳаёти

Оилали, икки фарзанднинг отасидир

Ташқи ҳаволалар

Манбалар

  1. Очил Мавлонов
  2. китоблари пдф вариантлари
  3. Рус тилида мақола:Очил Мавлонов