Очил Қодиров (1910-йил, Қўшработ тумани, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР — 1945-йил 13-март, Қўшработ тумани, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси[1], оддий аскар, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1945-йил 24-март)[2].

Очил Қодиров
Таваллуди 1940-йил
Себистон қишлоғи, Қўшработ тумани, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР
Вафоти 13-март 1945-йил
Себистон қишлоғи, Қўшработ тумани, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Қўшин турлари Пиёда аскарлар
Хизматдаги йиллари 1941–1945
Унвони qizil askar
Ҳарбий  қисм 1348-ўқчи полки (399-ўқчи дивизияси)
Лавозими пулемётчи
Жанг/уруш Иккинчи жаҳон уруши
Мукофотлари

Таржимайи ҳоли

Очил Қодиров 1910-йилда Қўшработ туманидаги Себистон қишлоғида деҳқон[3] ёки чўпон[4] оиласида таваллуд топган[1][2]. Ота-онасидан эрта етим қолгани туфайли акаси Тўлак Қодиров қарамоғида катта бўлган[4]. 1941-йилда Самарқанд вилояти, Митан тумани ҳарбий комиссариати томонидан ҳарбий хизматга сафарбар этилган[4]. Жанубий, Марказий, Белорус фронтларидаги жангларда иштирок этган. 1-Белоруссия фронти, 48-армиянинг 399-ўқчи дивизияси 1348-ўқчи полки пулемётчиси. 1944-йил 29-июнда Могилёв вилояти, Бобруйск шаҳри учун бўлган жангда биринчилардан бўлиб, Березина дарёсини кечиб ўтиб, аскарлар гуруҳи билан душман траншеясига ҳужум қилган. Ушбу жангда шахсан ўзи 5 нафар гитлерчини йўқ қилган, кўрсатган жасорати учун Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган. 1944-йил 19-июлда Белосток (ҳозирги Гродно) вилояти, Волковисский туманидаги Колтувка қишлоғи учун бўлган жангда Очил Қодиров яна биринчилардан бўлиб қишлоққа кириб борган. Жангда ўзининг автомати билан 19 нафар фашист офицер ва аскарларини йўқ қилиб, қишлоқни эгаллашда кўрсатган жасорати учун иккинчи маротаба Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган[3][4]. 1944-йил 26-августда Полшанинг Белосток воеводлиги, Острув-Мазовецка уездидаги (ҳозирги Мазовецка воеводлиги, Острув повиати) Сток қишлоғи учун бўлган жангда ротанинг чап фалангасида жойлашган Қодиров ўзининг пулемётини орқали пиёда қўшиннинг ҳужумига ёрдам кўрсатди. Жангда 15 нафар фашист офицер ва аскарларини йўқ қилгани учун " Жасурлик учун" медали билан тақдирланади. 1944-йил 3-сентябрда Полшанинг Острув-Мазовецка уезди ҳудудида бўлиб ўтган жангларда танк десанти таркибидаги Қодиров ўз пулемёти билан ўқчилар ротасининг ҳужумига ёрдам берган[3]. Гури қишлоғи учун бўлган жангда душман қарши ҳужумга ўтади, Қодиров эса тошдан қурилган омборхонада ўз пулемёти билан 100-150 метр атрофида яқинлашиб келаётган ўзиюрар артиллерия мосламаларига қарши ўт очди. Натижада душман чекинишга мажбур бўлган[3][4]. 1944-йил 4-сентябрда Полшани озод этишда иштирок этган, яъни Дроздово қишлоғи (Ружан шаҳрининг жанубида) яқинидаги Нарев дарёсини асосий қўшин кечиб ўтишда Қодиров дарёнинг ғарбий қирғоғида ўз пулемёти билан қўшин муҳофаза қилиб, дарёдан кечиб ўтишига кўмаклашган. Қирғоққа етмасданоқ душман траншеяларига қарата ўқ узган. Ушбу жангда Очил Қодиров оғир жароҳат олади. Ярадор бўлганлиги сабабли армия сафидан бўшатилиб, ўз юртига жўнатиб юборилади[1][3][4].

Вафоти

1945-йил 13-мартда ўз қишлоғи Себистонда вафот этган[3][4].

Хотира

Ўзи туғилган қишлоғида бюсти ўрнатилган ва ўрта мактабга номи берилган[3].

Мукофотлари

Икки маротаба Қизил Юлдуз ордени (1944-йил 23-июл, 1944-йил 27-июл), „Жасурлик учун“ медали (1944-йил 11-сентябр), Ленин ордени (1945-йил 24-март), Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони[5] (1945-йил 24-март) билан тақдирланган[2][3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 11-жилд (Қизилқумит — Ҳўрмуз). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2005 — 608-бет. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Файл:Узбек Совиэт Энcйcлопедиа лого.пнг Ўзбек совет энсиклопедияси: 14-жилд (Қавчин — Ҳуқуқ). Тошкент: „Ўзбек совет энсиклопедияси“ Бош редаксияси, 1980 — 648-бет. 
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 3,7 „Кадыров Очил“ (рус тилида). 2022-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-сентябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 4,6 Зинур Бозоров. „Қаҳрамон ўзбек ўглони“. Ватанпарвар газетаси, №9. 13-бет (4-март 2022-йил). 2022-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-сентябр.
  5. ↑ „Кадыров Очил“ (рус тилида). 2017-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-сентябр.