Ochilbek
Очилбек, Очил дев (тахминан 1883, Самарқанд яқинидаги Қўштамғали қишлоғи — 1923.10.5, Китоб атрофидаги Варганза қишлоғи) — Самарқанд вилоятида совет режимига қарши ҳаракат раҳбарларидан бири. Ўзбекларнинг найман уруғидан бўлган. Самарқанд ва Тошкентдаги жадид мактабларида таҳсил олган. Ғузор беки Сайд Акрам тўра (Бухоро амири Олимхоннннг амакиси) хизматида бўлиб, ҳарбий ишни ўрганган.
1918-йил охирида у бошчилик қилган гуруҳ Самарқанд вилоятида қизил аскарларга қарши ҳужум бошлаган. 1921-йилдан Туркистон миллий бирлиги сиёсий ташкилоти кўрсатмалари асосида иш олиб борган. Валидий унинг қароргоҳида бўлиб, болшевикларга қарши курашга ғоявий раҳбарлик қилган (1922). Очилбек бошчилигида 10 та қўрбоши (Каттақўрғонда Қорақулбек, Ургутда Ҳожи Абдулқодир, Жиззах атрофида Маъмур Ниёзбек ва Тўрабек, Матчо беклигида Асрорхон, Нусрацҳоҳ, Ҳамидбек, Ўратепада Холбўтабек ва бошқалар) ва 4000—5000 йигит фаолият кўрсатган. У Самарқанд вилоятидаги бошқа йирик қўрбоши — Баҳромбек (вафоти 1922) билан ҳамкорликда ҳарбий ҳара-катларда қатнашган. Очилбекнинг ҳужумлари оқибатида Самарқанд—Зарафшон ҳудудидан Матчо тоғлари этакларига қадар бўлган жойларда совет хокимияти ағдарилган. 1923-йил май ойининг бошларида Очилбек ўз гуруҳи билан Шахрисабздаги ватанпарварларга ёрдамга борган. Китоб атрофида қизил аскарлар билан бўлган жангда ҳалок бўлган, унинг омон қолган (130 йигит) дастасига Зиёвуддин бошчилик қилган.
Яна қаранг
Адабиёт
- Валидий, Бўлинганни бўри ер [Хотиралар], Т., 1997; Ражабов Қ., Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш, Т., 2002.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |