Раматов Очилбой Жуманиёзович (ўзбекча: Раматов Ачилбай Джуманиязович; 21.08.1962, Хоразм вилояти) — ўзбекистонлик муҳандис ва давлат арбоби. 2016-йилдан ҳозиргача Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари, 2019—2020-йилларда Транспорт вазири, 2002—2019-йилларда „Ўзбекистон темир йўллари“ давлат компаниясининг бошқарув раиси[2], 2015—2020-йилларда Олий Мажлис Сенатининг аъзоси, 2012-йилдан ҳозиргача Ўзбекистон бокс федерацияси президенти. 2018—2019-йилларда Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти бўлган[3].

Раматов Очилбой Жуманиёзович
Раматов Ачилбай Жуманиязович

2019
 Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири
 
Мансаб даври
2019-йил 1-февралдан – 2020-йил 22-январгача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши лавозим та'сис этилган
Вориси Элёр Ғаниев
 Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти
 
Мансаб даври
2018-йил 23-январдан – 2019-йил 15-июлгача
Ўтмишдоши Умид Аҳмаджонов
Вориси Абдусалом Азизов
 Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари
 
Мансаб даври
2016-йил 20-декабр
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Рустам Азимов
Вориси ҳозиргача
 Ўзбекистон бокс федерацияси президенти
 
Мансаб даври
2012-йил – ҳозиргача
Ўтмишдоши Ғофур Раҳимов
 Ўзбекистон темир йўллари бошқарув раиси
 
Мансаб даври
2002-йилдан – 2019-йилгача
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Нормат Эрметов
Вориси Ҳусниддин Ҳосилов[1]
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1962-йил 20-август (1962-08-20) (64 ёш)
Шовот тумани, Хоразм вилояти, ЎзССР
Мукофотлари Oʻzbekiston qahramoni
Mehnat shuhrati ordeni

Биографияси

1962-йил 21-августда Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган[4]. Миллати — ўзбек.[5]

Таълим

1984-йилдан 1988-йилгача Тошкент темир йўл муҳандислари институтида таҳсил олган.

Меҳнат фаолияти

1980-йилдан 1984-йилгача Урганч локомотив депосида машинист ёрдамчиси лавозимидан меҳнат фаолиятини бошлаган. 1988-йилдан 1995-йилгача Тошкент тепловозларни таъмирлаш заводининг устаси, тепловоз сехи бошлиғи ўринбосари ва вагон таъмирлаш сехи бошлиғи, 1995-йилдан 2001-йилгача „Ўзтемирйўлмаштаъмир“ давлат унитар корхонаси бош директори, 2001-йилдан 2002-йилгача „Ўзбекистон темир йўллари“нинг бош бош муҳандиси сифатида ишлаган.

2002-йилдан 2019-йилгача „Ўзбекистон темир йўллари“нинг бошқарув раиси.

1999—2004-йилларда Олий Мажлис депутати.

2012-йилдан буён — Ўзбекистон бокс федерацияси президенти.

2016-йилдан буён — Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — коммунал соҳа, қурилиш, транспорт мажмуаси раҳбари вазифаларида ишлаб келмоқда.

2017—2018-йилларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти, 2018—2019-йилларда эса ассоциация президенти бўлган.

2015—2020-йилларда Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлган.

2019—2020-йилларда Ўзбекистон транспорт вазири вазифасини ҳам бажарган[6].

Мукофотлари

2000-йилда „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган саноат ходими“ давлат унвони билан тақдирланди.

2007-йил август ойида Фидокорона хизматлари учун ордени билан тақдирланди.

2011-йил август ойида Эл-юрт ҳурмати ордени билан тақдирланди.

2013-йилда „Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони берилди.

2013-йилда Латвия давлати томонидан Эътироф хочи ордени билан тақдирланди[7].

2015-йилда Россия Федерациясининг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди[8].

2022-йил 21-августда 60 йиллик юбилейи муносабати билан Меҳнат шуҳрати ордени берилган[9].

Манбалар

  1. ↑ „Очилбой Раматов «Ўзбекистон темир йўллари» раислигидан кетди. Унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди“. кун.уз. 2021-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-март.
  2. ↑ БОСҲҚАРУВ, 2017-04-12да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-04-11
  3. ↑ „7 жойдан маош оладиган Раматов навбатдаги лавозимида текинга ишлайди“. кун.уз. 2018-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-январ.
  4. ↑ „Ўзбекистон Қаҳрамони Ачилбай Раматов 59 ёшда!“ (2021-йил 20-август). Қаралди: 2022-йил 18-август.
  5. ↑ „ВИДЕО. "Локомотив" Ачилбай Раматовни табриклайди“. чампионат.асиа.
  6. ↑ „Очилбой Раматов лавозимини сақлаб қолди ва унга янги вазирлик раҳбарлиги топширилди“. кун.уз.[сайт ишламайди]
  7. ↑ Пар Атзинīбас круста пиэšķирšану ун апбалвоšану ар года зīми
  8. ↑ „Указ Президента Российской Федерации от 15.11.2012 № 1546 ∙ Официальное опубликование правовых актов ∙ Официальный интернет-портал правовой информации“. публиcатион.право.гов.ру.
  9. ↑ Очилбой Раматов „Меҳнат шуҳрати“ ордени билан мукофотланди