Очиқ денгиз (халқаро ҳуқуқда) — ҳудудий сув чегараларидан ташқарида бўлган, барча давлатлар эркин фойдаланадиган денгиз саҳ-ни. Очиқ денгиздан фойдаланиш халқаро ҳуқуқ режими Женева конвенсияси (1958) ва бошқа халқаро ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади. Очиқ денгиз ҳақидаги конвенсия денгиз бўйидаги ва денгизга яқин бўлмаган барча мамлакатларга: кемаларнинг эркин сузиш, сув ости кабели ва қувурлар ўтказиш, денгиз устидан учиш, шунингдек, балиқ овлаш, океан ости релефини ўрганиш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳуқуқини беради. Очиқ денгиз эркинлиги мутлақ чексиз эмас. Бошқа мамлакатларнинг қонуний манфаатлари билан ҳисоблашмай, ундан турли мақсадларда фойдаланиш ман қилинади (масалан, ядро синовлари жараёнида денгиз сувини радиоактив моддалар билан заҳарлаш, чиқиндилар билан булғаш ва бошқалар).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил