Ochlik
Очлик — организмни сақлаб қолиш учун керакли даражадан паст бўлган жиддий энергия етишмовчилиги. Бу ҳолат тўйиб овқатланмасликнинг энг экстремал шакли ҳисобланади. Узоқ вақт давом этган очлик ҳаёт учун зарурий органларнинг шикастланишига[1] ва, охир-оқибат, ўлимга олиб келиши мумкин. Тўйиб овқатланмаслик[2] атамаси очлик аломатлари ва оқибатларини тавсифлайди. Бундан ташқари, очлик қийноққа солиш ёки ўлимга ҳукм қилиш воситаси сифатида ҳам қўлланиши мумкин.
| |
|---|---|
|
| |
| 1921—1922-йиллардаги очарчиликдан азият чекаётган рус қизи | |
| Белгилари | заифлик ёки доимий чарчоқни ҳис қилиш, энергия етишмаслиги, онгни йўқотиш |
| Мутахассислик | критик тиббий ёрдам |
| Сабаблари | тўйиб овқатланмаслик |
| Ташхис усуллари | симптомларга асосланган ҳолда |
| Такрорланиши | Дунё бўйлаб 720 дан 811 миллионгача одам (2020-йил) |
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тақдим этган маълумотларга кўра, очлик дунё аҳолиси соғлиғига таҳдид соладиган жиддий хавфлардан бири саналади[3][4]. ЖССТ, шунингдек, тўйиб овқатланмаслик болалар ўлимига сабаб бўлаётган энг жиддий омиллардан бири эканлигини таъкидлайди — қайд этилаётган болалар ўлими ҳолатларининг ярмига очарчилик сабаб қилиб кўрсатилади[3]. Тўйиб овқатланмаслик ҳолатлари ҳар йили беш ёшгача бўлган 3,1 миллион боланинг ўлимига сабаб бўлмоқда[5]. Очлик ҳолатлари ҳақидаги ҳақиқий рақамларни келтириб ўтиш қийин, аммо Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, тўйиб овқатланмасликнинг нисбатан енгил шакли ҳозир тахминан 842 миллион кишида ёки дунё аҳолисининг ҳар саккизинчисида (12,5 %) кузатилади[6].
Шишган ошқозон квашиоркор деб аталадиган нотўғри овқатланиш шаклидан дарак беради. Квашиоркорнинг аниқ патогенези маълум эмас, чунки дастлаб у углеводларга бой (масалан, маккажўхори), протеинсиз диэталар билан боғлиқ деб тахмин қилинган[7]. Кўпгина беморларда албумин даражасининг паст бўлишига ушбу ҳолатнинг натижаси сифатида қаралади. Афлатоксин билан заҳарланиш, оксидловчи стресс, иммунитетнинг бузилиши ва ичак микробиотасининг ўзгариши каби эҳтимолий сабаблар ҳам таклиф қилинган[8]. Даволаш чоралари вазн йўқотиш ва мушакларнинг йўқолиши каби симптомларни енгиллаштиришга ёрдам беради, аммо унинг олдини олиш ҳам жуда муҳимдир[7].
Ҳеч қандай озиқ-овқациз қолганда одам одатда 2 ой ичида ҳалок бўлади[9]. Аммо бир кишининг 382 кун озиқ-овқациз омон қолиши ҳаммани ҳайратда қолдирган[10]. Озғин одамлар одатда тана массасининг 18 фоизигача қисмини йўқотгунга қадар омон қолиши мумкин. Семизлик кузатилган одамлар бу ҳолатга, эҳтимол, 20 фоиздан кўпроқ чидайдилар. Очлик ҳолатида аёллар эркакларга қараганда узоқроқ умр кўришлари аниқланган[11][12].
Белгилари

Қуйида очликнинг баъзи белгилари санаб ўтилган:
Хулқ-атвор ёки руҳий ҳолатдаги ўзгаришлар
Очлик ўзининг бошланғич даврларида кишининг руҳий ҳолати ва хатти-ҳаракатларига таъсир қилади. Бу аломатлар асабий кайфият, чарчоқ, диққатни жамлашда муаммолар ва озиқ-овқат ҳақидаги доимий ўйлар билан машғуллик тарзида намоён бўлади. Бундай ҳолатдан азият чекаётган одамлар одатда ҳамма нарсадан ўта тез чалғийдилар ва ҳеч қандай потенсиал кучга эга бўлмайдилар[13].
Жисмоний белгилар
Очлик даражаси ўсиб бориши билан салбий жисмоний аломатлар ҳам пайдо бўла бошлайди. Ушбу аломатларнинг характери кишининг ёшига, тана ўлчамларига ва умумий соғлик даражасига боғлиқ. Очликнинг жисмоний белгилари намоён бўлиши учун одатда бир неча кундан бир неча ҳафтагача вақт талаб қилинади ва бу симптомлар заифлик, юракнинг тез-тез уриши, секинлашган саёз нафас олиш, чанқоқлик ва ич қотиши каби шаклларда намоён бўлади. Баъзи ҳолларда диарея ҳам кузатилиши мумкин. Кўзлар чўкиб кета бошлайди ва чуқурлашади. Мушаклар кичиклашишни ва заифлашишни бошлайди. Болалардаги очликнинг асосий белгиларидан бири шишган қориндир. Тери бўшашади ва ранги оқариб кетади, оёқ ва тўпиқларда шиш ҳосил бўлиши мумкин[14].
Заифлашган иммун тизими
Очлик белгилари иммунитетнинг заифлашиши, жароҳатларнинг секин битиши ва ҳар қандай инфексияга организмнинг тоқациз реаксияси шаклида ҳам намоён бўлиши мумкин. Терида тошмалар пайдо бўлиши кузатилади. Тана ўзида мавжуд бўлган барча озиқ-моддаларни органларнинг етарлича ишлашини таъминлаш учун йўналтиради[15].
Бошқа белгилари
Очликнинг бошқа оқибатлари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
- Анемия
- Ўт пуфагидаги тошлар
- Гипотензия
- Ошқозон касаллиги
- Юрак-қон томир ва нафас олиш тизими касалликлари
- Аёлларда ҳайз кўришнинг бузилиши ёки тўхтаб қолиши
- Буйрак касаллиги ёки етишмовчилиги
- Электролитлар мувозанатининг бузилиши
- Озиб кетиш
- Олигурия
Очлик босқичлари
Очлик белгилари уч босқичда намоён бўлади. Биринчи ва иккинчи босқич овқатланишни, парҳезни ўтказиб юборадиган ва рўза тутган ҳар қандай одамда намоён бўлиши мумкин. Учинчи босқич оғирроқ бўлиб, узоқ муддатли очлик натижасида келиб чиқади ва айрим ҳолларда ўлимга ҳам олиб келади[16].
Дастлабки босқич. Овқатланиш пайти ўтказиб юборилганда тана жигарда гликоген ишлаб чиқариш ва сақланган ёғлар ва оқсилларни парчалаш орқали қон шакари даражасини ушлаб туришни бошлайди. Жигар дастлабки бир неча соат вақт давомида организмни гликоген билан таъминлай олади. Шундан сўнг тана ёғ ва оқсилларни парчалашни бошлайди. Тана ёғ кислоталарини мушаклар учун энергия манбаи сифатида ишлатади, аммо мияга юбориладиган глюкоза миқдорини камайтиради. Ёғ кислоталаридан келиб чиқадиган яна бир кимёвий модда бу глицериндир. У энергия учун глюкоза сифатида ишлатилиши мумкин, аммо у охир-оқибат тугайди.
Кейинги босқич. Иккинчи босқич бир вақтнинг ўзида бир неча ҳафта давом этиши мумкин. Ушбу босқичда тана энергия учун асосан ёғларни ишлата бошлайди. Жигарда бузилиш содир бўлади ва у ёғни кетонларга айлантиради. Бир ҳафта давомида рўза тутилганда мия бу кетонларни ва мавжуд бўлган глюкозани ишлатади. Кетонлардан фойдаланиш глюкозага бўлган эҳтиёжни камайтиради ва организм оқсил парчаланишини секинлаштиради.
Сўнгги босқич. Бу вақтга келиб ёғ захиралари буткул йўқолади ва тана энергия учун сарфланадиган оқсилга айлана бошлайди. Бу протеин билан тўла мушак тўқималарини парчалаш кераклигини англатади; мушаклар жуда тез парчаланади. Протеин ҳужайраларнинг тўғри фаолияти учун зарурдир ва у тугаши билан ҳужайралар ишлай олмайди.
Очлик туфайли ўлим одатда организмга инфексия тушиши ёки тўқималарнинг парчаланиши натижасида содир бўлади. Бу жараён организмнинг бактериялар ва вирусларга қарши курашиш учун етарли энергия ишлаб чиқара олмаслиги билан боғлиқ. Очликнинг якуний босқичи соч рангининг йўқолиши, терининг қичиши, оёқ-қўлларнинг ва қориннинг шишиши каби сигналлар билан кечади. Гарчи очликни ҳис қилишлари мумкин бўлса-да, бу босқичидаги одамлар одатда тикланиш учун етарлича овқат истеъмол қила олмай қоладилар[17].
Сабаблари
Тана қабул қилганидан кўра кўпроқ энергия сарфлайди. Ушбу номутаносиблик бир ёки бир нечта тиббий ҳолатлар ёки шартли вазиятлар натижасида келиб чиқиши мумкин, жумладан:[18]
Тиббий сабаблари
- Анорексия нервози;
- Булимия нервози;
- Овқатланиш тартибининг бузилиши;
- Овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши;
- Кома;
- Катта депрессив бузилиш;
- Қандли диабет;
- Доимий қусиш.
Шартли сабаблари
Биокимё
Одатий юқори углеводли диэтада бўлгани ҳолда инсон танаси асосий энергия манбаи сифатида қон глюкозасига таянади. Глюкозани тўғридан-тўғри диэтали шакарлардан ва бошқа углеводларни парчалаш орқали олиш мумкин. Овқатланиш рационида шакар ва углеводлар бўлмаса, глюкоза организм захирасида сақланган гликогеннинг парчаланишидан олинади. Гликоген глюкозанинг қабул қилиниши мумкин бўлган сақлаш шакли бўлиб, жигар ва скелет мушакларида сезиларли миқдорда сақланади.
Гликоген захираси тугаганидан кейинги икки-уч кун ичида ёғ кислоталари асосий метаболик ёқилғи вазифасини бажаради. Аввалига мия глюкозадан фойдаланишни давом эттиради. Агар миядан бошқа бирор тўқима метаболик ёқилғи сифатида ёғ кислоталаридан фойдаланса, худди шу тўқималарда глюкозадан фойдаланиш функсияси ўчирилади. Шундай қилиб, ёғ кислоталари энергия учун парчаланганда қолган глюкозанинг ҳаммаси мия томонидан сарфланиш учун сақлаб турилади.
Икки ёки уч кунлик рўза тутишдан сўнг жигар ёғ кислоталарининг парчаланишидан олинган прекурсорлардан кетон таналарини синтез қила бошлайди. Мия ушбу кетон жисмларини ёқилғи сифатида ишлатади ва шу билан глюкозага бўлган эҳтиёжни камайтиради. Уч кунлик рўза тутишдан кейин мия энергиянинг 30 фоизини кетон таналаридан олади. Тўрт кундан кейин бу кўрсаткич 70 фоиз ёки ундан юқори даражага кўтарилиши мумкин[21]. Шундай қилиб, кетон таналарини ишлаб чиқариш миянинг глюкозага бўлган эҳтиёжини кунига 80 г дан кунига 30 г гача камайтиради, бу норманинг тахминан 35 фоизини ташкил қилади, 65 фоиз эса кетон таналаридан олинади. Аммо миянинг қолган 30 г эҳтиёжи кунига 20 г жигар томонидан ажратиладиган глицерин ҳисобига (ўзи ёғларнинг парчаланиши маҳсулоти) қопланиши мумкин. Бу ҳолатда ҳам бошқа манба ҳисобидан тўлдирилиши керак бўлган кунига тахминан 10 г глюкоза дефицити мавжуд бўлади. Бу манба вазифасини эса тананинг ўз оқсиллари ўтай бошлайди.
Ёғ манбалари тугаганидан сўнг танадаги ҳужайралар оқсилни парчалашни бошлайди. Бу жигар томонидан глюкозага айланиши мумкин бўлган пируватдан ҳосил бўлган аланин ва лактатни чиқаришга олиб келади. Инсон мушак массасининг катта қисми оқсилдан иборат бўлгани сабабли бу ҳодиса очлик пайтида мавжуд мушак массасининг йўқолиши билан узвий боғлиқдир. Бироқ тана қайси ҳужайралар оқсилни парчалашини танлашга қодир. 1 г глюкозани синтез қилиш учун тахминан 2-3 г оқсилни парчалаш керак; Ҳар куни тахминан 20-30 г протеин парчаланиб, мияни тирик сақлаш учун 10 г глюкоза ҳосил қилади. Бироқ протеинни тежаш мақсадида рўза тутиш муддати қанчалик узоқ давом эца, бу рақам шунчалик камайиши мумкин.
Ёғ захиралари тўлиқ тугагач, очлик юзага келади ва оқсил танадаги ягона ёқилғи вазифасини бажарувчи бўлиб қолади. Шундай қилиб, очлик даврларидан кейин танадаги оқсилнинг йўқолиши муҳим органларнинг ишига таъсир қилади ва ўлимга олиб келади, ҳатто ёғ захиралари ҳали мавжуд бўлса ҳам. Озғин одамда ёғ захиралари тезроқ тугайди, оқсил эса кейинроқ, шунинг учун ўлим тезроқ содир бўлади. Охир-оқибат, ўлим сабаби тўқималар деградацияси ва электролитлар мувозанатининг бузилиши натижасида келиб чиққан умумий юрак аритмияси ёки юрак хуружи сифатида қайд этилиши мумкин. Очликдан азоб чекаётган одамларни метаболик ацидоз каби шароитлар ҳам ҳалок қилиши мумкин[22].
Очликнинг олдини олиш
Очлик инсоннинг назорати остида бўлмаган омиллар туфайли юзага келиши мумкин. Жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги бо'йича Рим декларацияси озиқ-овқат хавфсизлигини оширишга ва натижада очликнинг олдини олишга қаратилган бир қанча сиёсат йўналишларини белгилайди[23]. Ушбу йўналишлар қуйидагилардир:
- Қашшоқликни камайтириш;
- Урушлар ва сиёсий беқарорликнинг олдини олиш;
- Озиқ-овқат ёрдами[24];
- Қишлоқ хўжалигининг барқарорлиги;
- Иқтисодий тенгсизликни камайтириш.
Бепул ёки субсидия асосида берилувчи ўғитлар ва уруғлардан фойдаланиш каби чора-тадбирлар орқали озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмаган ҳудудларда фермерларни қўллаб-қувватлаш озиқ-овқат ҳосилининг ортишига ва озиқ-овқат нархининг пасайишига олиб келади[25].
Даволаш
Очликдан азият чекадиган беморларни даволаш мумкин, аммо рефединг синдроми юзага келишининг олдини олиш учун буни эҳтиёткорлик билан бажариш керак[26]. Дам олиш, тана ҳарорати мўтадиллигини таъминлаш ва сақлаш керак. Озиқ-овқат аста-секин ва оз миқдорда истеъмол қилиниши лозим. Вақт ўтиши билан озиқ-овқат истеъмоли кўпайиши кузатилади. Қон зардобидаги оқсиллар даражасини ошириш учун томир ичига протеинлар юборилиши мумкин[27]. Энг оғир ҳолатларда эса ҳоспис парвариши ва опиоид препаратларидан фойдаланилиши кузатилади.
Ташкилотлар
Кўпгина ташкилотлар турли минтақаларда очлик ҳолатларини камайтириш бўйича юқори самарадорликка эришдилар. Ёрдам агентликлари тўғридан-тўғри шахсларга ёрдам кўрсатадилар, сиёсий ташкилотлар эса сиёсий лидерларни очарчиликни камайтирадиган ва шундай тоифадагиларга ёрдам кўрсатадиган макро-миқёсли сиёсатни амалга оширишга мажбур қилади[28].
Статистика

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ҳисоб-китоблари натижаларига кўра, 2020-йилда дунё бўйлаб 720 дан 811 миллионгача одам очликдан азият чекди[29]. Бу 2010-йилда тахмин қилинган 925 миллион[30] ва 2009-йилги тахминан 1 миллиардлик кўрсаткичга[31] нисбатан камроқдир. 2007-йилда 923 миллион киши тўйиб овқатланмасликдан жабр кўрди, бу кўрсаткич 1990—1992-йилларга нисбатан 80 миллионга кўпдир[32]. 2018-йилда эса тахминан 820 миллион киши тўйиб овқатлана олмади[33].
Очлик ва тўйиб овқатланмайдиган одамларнинг таърифлари ҳар хил бўлгани сабабли очликни бошдан кечирганлар сони тўйиб овқатланмайдиганларникидан фарқ қилади. Умуман олганда, тўйиб овқатланмайдиганларга қараганда анча кам одам оч қолади.
Дунёда тўйиб овқатланмайдиган ва очликдан азият чекаётган одамларнинг улуши камида бир неча асрлар давомида доимий равишда камайиб бормоқда[34]. Бу озиқ-овқат та'миноти ортиб бораётгани ва иқтисодий самарадорликнинг умумий ўсиши билан боғлиқ. 1970—2010-йиллар оралиғида ривожланаётган мамлакатларда тўйиб овқатланмайдиган одамларнинг улуши икки баробардан кўпроққа камайди. Очликдан азият чекаётганлар улушига нисбатан ҳам шу таърифни келтириш мумкин[35].
| Йил | 1970 | 1980 | 1990 | 2004 | 2007 | 2009 |
|---|---|---|---|---|---|---|
| Учинчи дунё мамлакатларида тўйиб овқатланмайдиган одамларнинг улуши[31][35][36] | 37 % | 28 % | 20 % | 16 % | 17 % | 16 % |
Ўлим жазоси

Тарихий жиҳатдан қаралганда очликдан ўлим жазоси сифатида ҳам фойдаланилган. Сивилизация бошидан ўрта асрларгача одамлар озиқ-овқат етишмаслигидан азият чекиб ҳалок бўлишган[37].
Қадимги юнон-рим жамиятларида баъзи ҳолларда очликдан юқори табақа фуқароларини, айниқса, патрисий оилаларининг адашган аёл аъзоларини ҳалок қилиш мақсадида фойдаланилган. Милодий 31-йилда Тибериуснинг жияни ва келини Ливилла Сеянус билан ишқий муносабатда бўлгани ва ўз эри Друсус Иулиус Cаэсарнинг ўлдирилишида иштирок этгани учун онаси томонидан яширинча очликдан ўлдирилади.
Тиберийнинг яна бир келини Агриппина Германиcи (Оcтавианус Аугустуснинг набираси ва Cалиголанинг онаси) ҳам милодий 33-йилда очликдан вафот этган; аммо унинг очлиги айнан нима сабабдан содир бўлгани ҳозиргача аниқ эмас[38].
Агриппинанинг ўғли ва қизи ҳам сиёсий сабабларга кўра очлик йўли билан ўлдирилган; Унинг иккинчи ўғли Друсус Cаэсар эрамизнинг 33-йилида қамоққа ташланган ва Тибериуснинг буйруғи билан очликдан ўлдирилган[39] (у тўшакдаги тиқмани чайнаб истеъмол қилиш орқали тўққиз кун тирик қолишга муваффақ бўлган); Агриппинанинг кенжа қизи Жулиа Ливилла эса 41-йилда амакиси император Cлаудиус томонидан оролга сургун қилинган ва унинг очликдан ўлимини императорнинг учинчи рафиқаси Мессалина ташкиллаштирган.
Уголино делла Герардеска, унинг ўғиллари ва бошқа оила аъзолари ХИИИ асрда очликдан ўлган. Бу ҳақида унинг замондоши Данте ўзининг "Илоҳий комедия" асарида ёзган[40].
1317-йилда Швеция қироли Биргер ўзининг икки укасини бир неча йил олдин уюштирган тўнтариш учун қамоққа ташлаган (Нйкöпинг банкети). Афсонага кўра, орадан бир неча ҳафта ўтгач улар очликдан вафот этишган, чунки қирол қамоқхона калитини қал’а хандақига ташлаган[41].
1671-йилда Буюк Британияда, Корнуоллда, Жоҳн Треҳенбан исмли шахс икки қизни ўлдиргани учун Ан Динас қал’асидаги қафасда очликдан ўлдиришга ҳукм қилинади[42].
Тинч океанининг шимоли-ғарбий қисмида, Канада ва АҚШнинг ҳозирги чегараси яқинида истиқомат қилувчи туб америкалик макаҳ қабиласида қуллар учун жазо сифатида очликдан ўлим қўлланилганлиги ҳақида манбалар мавжуд[43].
Консентрацион лагерлар ва геттолар


Нацистлар конслагерларидаги маҳбусларнинг кўплари қасддан ёмон муомала, касаллик, очлик ва ортиқча меҳнат ҳажми туфайли ўлдирилган ёки меҳнатга яроқсиз деб ҳисобланиб, қатл этилган. Шарқий Европадаги геттоларнинг кўп маҳбуслари ҳам очликдан ўлган, бу каби ҳодисаларнинг энг машҳури Германия томонидан босиб олинган Полшадаги Варшава геттосида содир бўлган. Маҳбуслар ғайриинсоний шароитларда темир йўл юк вагонларида ташилган, уларнинг кўплари манзилига етиб бора олмасдан вафот этган. Улар бир неча кун ва ҳатто ҳафталар давомида озиқ-овқат ва сувсиз чорва уйларига қамалган. Кўпчилиги ёзнинг қаттиқ жазирамасида сувсизланишдан вафот этган ёки қишда музлаб ўлган. 1933-йилдан 1945-йилгача Европадаги фашистлар конслагерлар ходимлари маҳбусларни атайлаб тўйиб овқатлантирмаган, шунингдек, улар бир вақтнинг ўзида оғир меҳнатга ҳам дучор қилинган. Уларнинг рациони сувли сабзавотли шўрва ва озгина нон билан чекланган, таом таркибида ёғлар, оқсиллар ёки бошқа муҳим озиқ моддалар бўлмаган. Бундай овқатланиш тартиби тана тўқималарининг йўқолиб кетишига олиб келган ва маҳбуслар скелет ҳолига келиб қолганда лагер шифокорлари томонидан текширилгач муселманн деб аталадиган газ ёки ўқ билан ўлдирилган[44].
Очлик, шунингдек, қурбонлар ўлгунга қадар кичик камерага қамалган ҳолда амалга ошириладиган жазо сифатида ҳам ишлатилган, бу жараён кўп кунлар давом этиши мумкин эди. Полшалик мазлум Максимилиан Колбе 1941-йилда Освенсим конслагерида очликка ҳукмни ўз бўйнига олган. Лагердан муваффақиятли қочиши ортидан ўн маҳбус очликдан ўлимга ҳукм қилинган эди, шунда Колбе ихтиёрий равишда хотини ва болалари бўлган эркакнинг ўрнига жавобгарликни ўз бўйнига олди. Икки ҳафталик очликдан кейин Колбе ва яна учта маҳбус тирик қолди; улар фенол инексиялари билан қатл қилиндилар[45].
Манбалар
- ↑ Дисеасе-Релатед Малнутритион: Ан Эвиденcе-Басед Аппроач то Треатмент „Wҳен [фоод] интаке ис поор ор абсент фор а лонг тиме (wеэкс), wеигҳт лосс ис ассоcиатед wитҳ орган фаилуре анд деатҳ.“
- ↑ „Дефинитион оф ИНАНИТИОН“ (эн). www.мерриам-wебстер.cом. Қаралди: 2021-йил 26-октябр.
- ↑ 3,0 3,1 Малнутритион Тҳе Старвелингс
- ↑ „Ас море го ҳунгрй анд малнутритион персисц, ачиэвинг Зеро Ҳунгер бй 2030 ин доубт, УН репорт wарнс“ (эн). www.wҳо.инт. Қаралди: 2021-йил 27-октябр.
- ↑ „Ҳунгер Стац“. Wорлд Фоод Программе.
- ↑ ФАО: Тҳе Стате оф Фоод Инсеcуритй ин тҳе Wорлд
- ↑ 7,0 7,1 „Арчивед cопй“. 2011-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 26-июн.
- ↑ „Протеин-Энергй Малнутритион | Нутритион Гуиде фор Cлиниcианс“. ПCРМ'с нутритион гуиде фор cлиниcианс. ПCРМ. 2019-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-август.
- ↑ „Блаине эмергес фром ҳис 44-дай 'фаст' | Телевисион индустрй | тҳе Гуардиан“.
- ↑ „Тҳе Труэ Сторй оф а Ман Wҳо Сурвивед Wитҳоут Анй Фоод фор 382 Дайс“.
- ↑ Ҳоw Лонг Cан а Персон Сурвиве wитҳоут Фоод?
- ↑ Ҳоw манй дайс а персон cан сурвиве wитҳоут фоод ор wатер
- ↑ Сймптомс Оф Эхтреме Ҳунгер Фоод
- ↑ Сwоллен Анклес анд Сwоллен Феэт
- ↑ Сймптомс оф Старватион
- ↑ Wҳат Ҳаппенс Wҳен Wе Старве? Пҳасес оф Старватион
- ↑ Wҳат Ис Ҳунгер?
- ↑ „ТҲЕ ТОП 10 CАУСЕС ОФ WОРЛД ҲУНГЕР“.
- ↑ Ҳоwе Банcрофт, Ҳуберт (1883). „Нортҳ Америcан статес. 1883“. Ҳисторй оф тҳе Паcифиc Статес оф Нортҳ Америcа. 10-жилд. А.Л. Банcрофт,1883. 411-бет.
- ↑ Тайлор, Чарлес (1811). „Тҳе Литерарй Панорама, Волуме 10“. Тҳе Литерарй Панорама. 10-жилд. 539-бет.
- ↑ C. Ж. Cоффеэ. Қуиcк Лоок: Метаболисм. Ҳаес Бартон Пресс, Деc 1, 2004 — 169-бет.
- ↑ Тотҳ, ҲЛ; Греэнбаум, ЛА (Новембер 2003). „Севере аcидосис cаусед бй старватион анд стресс“. Америcан Жоурнал оф Кидней Дисеасес. 42-жилд, № 5. Э16-9-бет. дои:10.1016/ж.ажкд.2003.07.012. ПМИД 14582074.
- ↑ Wорлд Фоод Суммит — Роме Деcларатион он Wорлд Фоод Сеcуритй
- ↑ Лаирд Бирмингҳам, C. (2000). „Чилд ҳунгер: семи-старватион студй репеатед ин Cанада“. Cанадиан Медиcал Ассоcиатион Жоурнал. 163-жилд, № 8. 985–986-бет. ПМC 80547. ПМИД 11068570.
- ↑ Эндинг Фамине, Симплй бй Игноринг тҳе Эхперц
- ↑ „Рефеэдинг сйндроме: wҳат ит ис, анд ҳоw то превент анд треат ит“. БМЖ. 336-жилд, № 7659. Жуне 2008. 1495–8-бет. дои:10.1136/бмж.а301. ПМC 2440847. ПМИД 18583681.
- ↑ „Тҳе Пҳйсиологй анд Треатмент оф Старватион“. Проcеэдингс оф тҳе Роял Соcиэтй оф Медиcине. 38-жилд, № 7. УС натионал либрарй оф медиcине. 1945. 388–398-бет. дои:10.1177/003591574503800716. ПМC 2181967. ПМИД 19993083.
- ↑ 30 Организатионс Wоркинг то Энд Ҳунгер
- ↑ „Ҳунгер“ (эн). Фоод анд Агриcултуре Организатион оф тҳе Унитед Натионс. Қаралди: 2022-йил 15-феврал.
- ↑ ФАО:Ҳунгер
- ↑ 31,0 31,1 Тҳе Стате оф Фоод Инсеcуритй ин тҳе Wорлд, 2010: Аддрессинг Фоод Инсеcуритй ин Протраcтед Cрисес
- ↑ Фоод анд Агриcултуре Организатион Эcономиc анд Соcиал Девелопмент Департмент. „Тҳе Стате оф Фоод Инсеcуритй ин тҳе Wорлд, 2008 : Ҳигҳ фоод приcес анд фоод сеcуритй — тҳреац анд оппортунитиэс“. Фоод анд Агриcултуре Организатион оф тҳе Унитед Натионс, 2008, п. 2. „ФАЎс мост реcент эстиматес пут тҳе нумбер оф ҳунгрй пеопле ат 923 миллион ин 2007, ан инcреасе оф море тҳан 80 миллион синcе тҳе 1990-92 басе период.“.
- ↑ „Wорлд ҳунгер ис стилл нот гоинг доwн афтер тҳреэ еарс анд обеситй ис стилл гроwинг – УН репорт“.
- ↑ Фогел, РW (2004). Тҳе эсcапе фром ҳунгер анд прематуре деатҳ, 1700-2100: Эуропе, Америcа, анд тҳе Тҳирд Wорлд. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс.
- ↑ 35,0 35,1 Фоод анд Агриcултуре Организатион Агриcултурал анд Девелопмент Эcономиcс Дивисион. „Тҳе Стате оф Фоод Инсеcуритй ин тҳе Wорлд, 2006 : Эрадиcатинг wорлд ҳунгер — такинг стоcк тен еарс афтер тҳе Wорлд Фоод Суммит“. Фоод анд Агриcултуре Организатион оф тҳе Унитед Натионс, 2006, п. 8. „Беcаусе оф популатион гроwтҳ, тҳе верй смалл деcреасе ин тҳе нумбер оф ҳунгрй пеопле ҳас невертҳелесс ресултед ин а редуcтион ин тҳе пропортион оф ундерноуришед пеопле ин тҳе девелопинг cоунтриэс бй 3 перcентаге поинц — фром 20 перcент ин 1990-92 то 17 перcент ин 2001-03. (…) тҳе преваленcе оф ундерноуришмент деcлинед бй 9 перcент (фром 37 перcент то 28 перcент) бетwеэн 1969-71 анд 1979-81 анд бй а фуртҳер 8 перcентаге поинц (то 20 перcент) бетwеэн 1979-81 анд 1990-92.“.
- ↑ Фоод анд Агриcултуре Организатион Эcономиc анд Соcиал Девелопмент Департмент. „Тҳе Стате оф Фоод Инсеcуритй ин тҳе Wорлд, 2008 : Ҳигҳ фоод приcес анд фоод сеcуритй — тҳреац анд оппортунитиэс“. Фоод анд Агриcултуре Организатион оф тҳе Унитед Натионс, 2008, п. 6. „Гоод прогресс ин редуcинг тҳе шаре оф ҳунгрй пеопле ин тҳе девелопинг wорлд ҳад беэн ачиэвед — доwн фром алмост 20 перcент ин 1990-92 то лесс тҳан 18 перcент ин 1995-97 анд жуст абове 16 перcент ин 2003-05. Тҳе эстиматес шоw тҳат рисинг фоод приcес ҳаве тҳроwн тҳат прогресс инто реверсе, wитҳ тҳе пропортион оф ундерноуришед пеопле wорлдwиде мовинг баcк тоwардс 17 перcент.“.
- ↑ [1]
- ↑ Дио Cассиус, 58.11.7
- ↑ Алстон 1998, с. 43
- ↑ [2]
- ↑ Дистурбед Фаcц Абоут Эриc ХИВ Оф Сwеден
- ↑ „Замок-ан-Динас, Сент-Колумб-Майор“.
- ↑ Доналд, Леланд (1997). Аборигинал Славерй он тҳе Нортҳwест Cоаст оф Нортҳ Америcа, Университй оф Cалифорниа Пресс, п. 23
- ↑ [3]
- ↑ „Блессед Махимилиан Колбе-Приэст Ҳеро оф а Деатҳ Cамп бй Марй Cраиг“. Эwтн.cом. Қаралди: 2012-йил 10-октябр.
Қўшимча ўқиш учун
| Викиомборда „Очлик“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
Адабиётлар:
- Онлине боокс, анд либрарй ресоурcес ин ёур либрарй анд ин отҳер либрариэс абоут Старватион
- Wилсон, ДЕ; Зеикус, Р; Чан, ИФ (Апр 1987). „Релатионшип оф орган липопротеин липасе аcтивитй анд кетонуриа то ҳйпертриглйcеридемиа ин старвед анд стрептозоcин-индуcед диабетиc рац“. Диабетес. 36-жилд, № 4. 485–90-бет. дои:10.2337/диабетес.36.4.485. ПМИД 3817303.
- Сwанер, ЖC; Cоннор, WЕ (Ауг 1975). „Ҳйперчолестеролемиа оф тотал старватион: иц мечанисм виа тиссуэ мобилизатион оф чолестерол“. Тҳе Америcан Жоурнал оф Пҳйсиологй. 229-жилд, № 2. 365–9-бет. дои:10.1152/ажплегаcй.1975.229.2.365. ПМИД 169705.
Ҳаволалар:
- У.Н. Чиэф: Ҳунгер Киллс 17,000 Кидс Даилй (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-04-12 санасида архивланган) — бй CНН