Ода (юн. аоиде — қўшиқ) — шеърий ва мусиқий жанр. Юнонистонда пайдо бўлиб, тантанавор, кўтаринки рухда яратилган насиҳатомуз хор қўшиғига нисбатан айтилган (Пиндар ва бошқалар). ХВИИ асрдан Европа мусикасида бирор киши шаънига ёки муҳим воқеа муносабати билан яратилган вокал-чолғу мусиқа асари. Кантатата яқин (Г. Пёрселл, Г. Ф. Гендел, И. С. Бах, Л. Бетховен ва бошқалар) ҳамда чолғу жўрлигидаги қўшиқ (Г. Ф. Телеман, К. Ф. Э. Бах, К. Ф. Глюк ва бошқалар) турлари мавжуд. Ҳозир турли шаклдаги тантанавор, гимнга яқин мусиқа асари (И. Стравинский, С. Прокофев, А. Шёнберг, М. Бурҳонов ва бошқалар).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил