Odamato
Одам (арабча: آدم), Одамато (шунингдек, Абулбашар яъни „инсоният отаси“ деб ҳам аталади) – исломга (шунингдек, иудаизм ва христианликка) кўра, Аллоҳ томонидан яратилган ер юзидаги биринчи одам ва инсон зотининг отаси. Қуръонга кўра, Аллоҳ Одаматони лойдан ўзининг ердаги ўринбосари (халифа) сифатида яратиб, унга ўз руҳидан жон ато этган.
| Одамато | |
|---|---|
| арабча: آدم | |
|
Фаришталар қуршови ичида Адан боғида турган Одамато ва Момоҳаво (Эрон исломий рассомчилигига оид тасвир) | |
| Таржимаи ҳол | |
| Турмуш ўртоғи | Момоҳаво (حَوَّاء) |
| Фарзандлари |
Қобил ва Ҳобил, Шис (هابيل، قابيل، شِيث) Анақ |
| Қуръоний ривоятлар | |
| Исми зикр қилинган | Ҳа |
| Сура (Суралар) | 2, 3, 5, 7, 17, 18, 19, 20, 36 |
| Оятлар |
оят:
|
| Зикр этилган: | 25 та |
| Пайғамбарлик | |
| Машҳур сифатлари | Илк инсон ва илк мусулмон |
| Вориси | Шис |
| Мақоми | Халифа, пайғамбар, инсониятнинг отаси |
| Бошқа эквивалентлар | Инжилда Одамато, Яҳудийликда Одамато |
| Изоҳлар | |
Қуръондаги қисса
Исломда Одамато биринчи пайғамбар ҳисобланади. Қуръонга кўра. Аллоҳ Одаматога барча нарсаларнинг номларини ўргатиб, бу билан уни фаришталардан юқори қўйгаб ва фаришталарга Одаматога бош эгиб сажда қилишни буюрган. Фақат Иблис сажда қилишдан бош тортгаб. Иблис такаббурлиги ва саркашлиги туфайли жаннатдан қувилган. Одамато жуфти ҳалоли Момоҳаво билан жаннатда яшаб, уларга барча неъматлардан ейишликка рухсат берилгаб, фақатгина бир дарахтнинг мевасидан ейиш тақиқланган бўлади:
19. Эй Одам, сен жуфтинг билан жаннатни маскан тут. Икковингиз хоҳлаган жойингиздан енг. Аммо мана бу дарахтга яқинлашманглар. Унинг сабабидан золимлардан бўлиб қолманглар.
20. Бас, шайтон икковларининг беркитилган авратларини очиш учун уларни васваса қилди ва: „Роббингиз сизни ушбу дарахтдан фақат икковингиз фаришта бўлмаслигингиз ёки абадий қолмаслигингиз учунгина ман қилди“, деди.
21. Уларга: „Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман“, деб қасам ичди.— Аъроф сураси, 19–21-оятлар
Иблис Одамато билан Момоҳавони алдаб, тақиқланган дарахт мевасини едиради. Бунинг жазоси эвазига улар жаннатдан чиқарилиб, уларнинг авлодлари ерда яшашга ва меҳнат қилишга маҳкум этилади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Одамато“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (О-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
Викиомборда „Адам ин Ислам“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |