Одамтош — Чатқол тизмасининг сувайирғич қисмидаги довон. Чирчиқ ва Оҳангарон водийларини туташтириб туради. 2696 м баландликда. Довонга жануби-ғарбда Каттасой, жануби-шарқда Ертошсой водийлари бўйлаб чиқилади. Довон орқали Чатқол дарёсининг чап ирмоғи Тераклисойдан (Оқбулоқ дарёсининг юқори қисми) Иртош дарёсига (Оҳангарон дарёсининг ўнг ирмоғи) ўтилади. Довондан июндан октабр гача чорва молларини ҳайдаб ўтишда фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил