Odathil masjidi
Одатҳил Палли (Одатҳил масжиди) – Жанубий Ҳиндистоннинг Керала штатидаги Талассери шаҳрида жойлашган 200 йиллик масжид. Масжид тахминан 1806-йилда қурилган.
| Масжид | |
Одатҳил масжиди
Одатҳил Палли | |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Керала |
| Асосчи | Мусокака |
| Асосий сана: 1806-йил
| |
Тарихи
Талассери марказида 200 йиллик Одатҳил Палли ва Боғ масжиди жойлашган. Одатҳил Палли ўрнида аввал Голландиянинг шакарқамиш боғи бўлган. У Британияга тегишли Шарқий Ҳиндистон компанияси тасарруфига ўтган.
Мусулмон Кералит Мусакака Шарқий Ҳиндистон компаниясининг пудратчиси эди. Мусакака Талассеридаги Кейи оиласининг аъзоси бўлган. Кейилар ўша даврнинг кўзга кўринган савдогарларидан бири бўлишган.
Мусакакани жуда ҳалол ва ишончли шахс деб ҳисоблашган. Шунинг учун компания уни садоқати учун мукофотламоқчи бўлади. Унинг илтимосига кўра, унга Голландия шакарқамиш боғи берилади. Мусакака бу ерни текинга олишни хоҳламагани учун арзимаган нархга сотиб олади.
Этимологияси
Мусакака Талассери шаҳрида инглизлар томонидан босиб олинган илгари голландларга тегишли бўлган „Каримбин-одам“ (шакарқамиш плантацияси)да мухташам масжид қурдирган. Одам малаялам тилида „боғ“ деган маънони англатади. Шу ҳудудда қурилгани сабабли масжид Одатҳил Палли, яъни „Одамдаги масжид“ деб атала бошланган. Масжиднинг томи мисдан ясалган ва олтин билан безакланган гумбазга эга бўлиб, Браҳмоник анъаналарида қайд этилган манзарали кўриниш хусусиятларини ўзида бирлаштиради. Гумбазни ўрнатишда қарама-қаршиликлар бўлган, шунинг учун заминдор гумбазлар ва минораларни ўрнатишга тезлик билан рухсат берган. Бу ўша кунларда ҳукмрон бўлган жамоавий тотувликни ва Керала ҳукмдорлари томонидан олиб борилган маърифий бағрикенглик сиёсатини намойиш этади. Бу ерда барча мусулмонлар ибодат қилишлари мумкин. Қабристонда (масжидга туташ) фақат Кейис оиласига алоқадор кишиларнинг жасадлари дафн этилган[1].
Эътиборга молик жиҳати
Одатҳил Палли – сайёҳлар ва зиёратчилар кўп ташриф буюрадиган жой. Одатҳил Паллининг диққатга сазовор томони шундаки, у Кераланинг одатий архитектурасини ўзида намойиш этади ва Талассерининг марказида жойлашган. Томдаги тож шакли олтиндан қилинган. Масжиддан бугунги кунда ҳам ибодат қилиш мақсадида фойдаланилмоқда. Масжиднинг учта кириш жойи мавжуд. Биринчиси, Талассери эски автобус стендининг яқинидаги асосий дарвоза орқали кириш. Кейингиси Логанс йўли орқали, учинчиси – ОВ йўлига уланган бинонинг орқа ҳовлиси орқали киришдир.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ ميالوكام Одатҳил Палли (Wайбаcк Мачине сайтида 10 Марч 2016[Дате мисматч] санасида архивланган)
