Оддий ҳукмлар - таркибида мантиқий эга ва мантиқий кесимни ажратиб кўрсатиш мумкин бўлган ҳукм. Мантиқий эга — субект фикр қилинаётган нарса ва ҳодисани билдиради. Мантиқий кесим -предикат хос ҳусусиятни, муносабатни билдиради. Предикатда ифодаланган билимлар ҳисобига субект ҳақидаги тасаввур бойитилади. Ҳукмнинг субект ва предикати унинг терминлари деб аталади. Ҳукмнинг учинчи зарурий элементи мантиқий боғламидир . У субект ва предикатнинг бир — бири билан боғлайди, натижада ҳукм ҳосил бўлади . Оддий қатъий ҳукмнинг формуласи қуйидагича ёзилади. : с -П

Адабиётлар

Фалсафа қомусий луғат . Ўзбекистон файласуфлари Миллий жамияти нашриёти Тошкент — 2004 .Б-310