Оденсе — Даниядаги шаҳар ва порт. Фюн оролининг шимолий қисмида. Аҳолиси 145,1 минг киши (2000). Оденсе — мамлакат кемасозлик саноатининг энг катта маркази. Университет (1964-йилдан), Х.К.Андерсеннинг Музей уйи, бадииёт музейи, тарих ва маданият музейи, Фюн қишлоғи-музейи ва ҳоказо бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил