Odil Abdurahmon
Одил Абдураҳмон (Одилжон Абдураҳмонов, 1944-йил, Маъмуробод қишлоғи, Қўрғонтепа тумани, Андижон вилояти, Ўзбекистон ССР – 2023-йил 30-январ) – болалар шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси (1978-йил). „Меҳнат фахрийси“ кўкрак нишони соҳоби (2022-йил).
| Одил Абдураҳмон | |
|---|---|
| Файл:Одил Абдураҳмон.жпг | |
| Таваллуди |
1944-йил |
| Вафоти | 30-январ 2023-йил |
| Касби | шоир, муҳаррир, мухбир |
Биографияси
Одил Абдураҳмон 1944-йилда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги Маъмуробод қишлоғида таваллуд топган. 1962—1969-йилларда Андижон давлат педагогика институтининг филология факултетида таҳсил олган. 1962—1965-йилларда ҳарбий хизматда бўлган. Меҳнат фаолиятини 1969-йилда Андижон вилоят комсомол комитети ходими вазифасидан бошлаган. Шундан сўнг, 1969—1971-йилларда Андижон радиосида мухбир, муҳаррир, 1979—1984-йилларда Ўзбекистон телерадиокомпанияси Фарғона водийси бўйича мухбири, 1991—1996- йилларда Фарғона водийси Олтин водий газетасида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. 1978-йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси[1].
Одил Абдураҳмон 2022-йилда „Меҳнат фахрийси“ кўкрак нишони билан тақдирланган.
Асарлари
Одил Абдураҳмон „Қувноқ болалар“, „Салом, қуёш“, „Ойга ремонт тушармиш“, „Илдиз нима дейди?“, „Азим кичик армиясининг хазинаси“, „Қуёшни юмалатиб“, „Болалик қолган жойлар“, „Ўзбеклар юрти“, „Милтиқ отилмади“, „Чандиқли киши“, „Жалолобод томонларда“ каби китоблари чоп этилган[2].
Вафоти
Одил Абдураҳмон 2023-йил 30-январ куни 80 ёшида вафот этган[3].
Мукофотлари
- „Меҳнат фахрийси“ кўкрак нишони (2022-йил).
Манбалар
- ↑ „Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради“ (қалампир.уз). 2023-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 28-июн.
- ↑ „Одил Абдураҳмон (1944)“ (зиёуз). 2026-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 28-июн.
- ↑ „Болалар шоири Одил Абдураҳмон вафот этди“ (хабар.уз). 2023-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 28-март.