Зиёсферада исми Одил ва фамилияси Икромов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Одил Икром (Икромов) — 1960-йил 26-январда Тожикистон Республикаси, Суғд вилояти, Исфара туманидаги Кўлкент қишлоғида туғилган[1]. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, шоир ва таржимон. Абу Абдуллоҳ Рудакий номидаги Тожикистон давлат мукофоти соҳиби.

Одил Икром
Таваллуди 1960-йил 26-январ
Касби Шоир, таржимон
Шоҳ асари Хо'жанд давлат университети
Мукофотлари Абу Абдуллоҳ Рудакий номидаги Тожикистон давлат мукофоти

Ҳаёти

Одил Икром Тожикистонда таваллуд топган. 1967-1977 йилларда Исфара туман Кўлкент қишлоғидаги 35-сонли ўрта мактабда таҳсил олган[2]. 1977-81-йилларда Ленинобод давлат педагогика институтининг (ҳозирда Хўжанд давлат университети) тарих-филология факултети, ўзбек тили ва адабиёти бўлимида ўқиган[3]. 1990-йил СССР Ёзувчилар Иттифоқи аъзолигига қабул қилинган. 1981 — 1983 йилларда Ҳисор туманининг Шаҳринав шаҳарчасидаги 8-ўрта мактабда ўзбек тили ва адабиёти фанидан дарс берган. 1983 — 1985 йилларда „Совет Тожикистони“ (ҳозирги „Халқ овози“) жумҳурият рўзномасининг маориф ва маданият, партия турмуши, адабиёт ва санъат бўлимларининг махсус мухбири,1985-2000-йиллар оралиғида Ўзбекистон радиоси адабий-драматик эшиттиришлар бош таҳририятида ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги Таржима ва адабий алоқалар марказида бўлим мудири лавозимида фаолият юритган. Оилали, фарзандлари бор.

Ижодий фаолияти

Шеърий тўпламлари

Шоирнинг илк китоби „Уфқ дарахти“ 1990-йилда Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти томонидан „Шоирнинг илк китоби“ рукнида чоп этилган[4]. Шундан кейин шоирнинг „Таҳажжуд“ („Хуросон“ нашриёти, Хўжанд, 2007), „Таҳаммул“ (Раҳим Жалил номидаги давлат нашриёти, Хўжанд, 2012), „Иқтидо“, „Узлат“ (Раҳим Жалил номидаги давлат нашриёти, Хўжанд, 2012), „Хаёл мақбараси“ („Право Пресс“ нашриёти, Тошкент,2020) каби шеърий китоблари нашрдан чиққан[5][2][6].

Таржима асарлари

Одил Икром рус, инглиз, форс ва тожик шоирларининг ижодини ўзбек тилига ўгириб келади. Жумладан, форс шоираси Фуруғ Фаррухзоддан таржималари дастлаб „Аср овози“ (Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, Тошкент, 1988) номли тўпламга киритилган. 2019-йилда Фуруғ Фаррухзоднинг шеърлари „Қайғу гули“ номи остида „Академнашр“ нашриёти томонидан нашр этилди. Бундан ташқари, Заҳирий Самарқандийнинг „Макруннисо“ насрий асарини „Хотинлар макри“ (Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1992; Раҳим Жалил номидаги давлат нашриёти, 2012) номи билан ўзбек тилига таржима қилган. „Онагинам“ (Раҳим Жалил номидаги давлат нашриёти, Хўжанд, 2012; „Ноширлик ёғдуси“ нашриёти, Тошкент, 2019) китобида эса Тожикистон халқ шоири Лойиқ Шерали ижодидан ўгирмалари ўрин олган. Қолаверса, тожик шоири Озарахшнинг „Хайрли тонг“, албан-америкалик шоир Гжекë Маринажнинг „46 саҳифа“ (Мирзоҳид Музаффар билан биргаликда)[7], „Замонавий тожик шеърияти антологияси“ („Адабиёт“ нашриёти, Тошкент, 2022) шеърий тўпламларини, Муҳаммад Иқбол (Покистон), Нодир Нодирпур (Эрон), Фарзона (Тожикистон) каби шоирлар шеърлари ва Мирзо Бедил маснавийлари, Нақибхон Тоғралнинг ғазалларини ўзбек тилига ўгирган.

"Маснавий Маънавий" таржимаси

У мавлоно Жалолиддин Румийнинг олти китобдан иборат „Маънавий маснавий“ асарини форс тилидан ўзбек тилига тўлиқ таржима қилган. 2021-йилда асарнинг биринчи китоби Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа уйи томонидан чоп этилди. Айни шу йили „Право Пресс“ нашриёти асарнинг биринчи китобини ўзбек ва тожик тилларида нашрдан чиқарди. Профессор Нодира Афоқова ушбу таржима ҳақида қуйидаги фикрларни билдирган:

"Биз тарихий ҳодиса ила рўбарў турибмиз. Бу тарихий ҳодиса – муҳташам Жалолиддин Румий „Маснавийи маънавий“сининг ўзбек тилидаги таржимасидир. Бу муаззам бадиий обидани бу гал бетакрор шоир ва мутаржим Одил Икром таржимасида ўз тилимизда мутолаа қилиш бахтига муяссар бўлиб турибмиз"[8].

Шунингдек, филология фанлари доктори, ёзувчи Улуғбек Ҳамдам "Глобал дунёдаги йўлчи юлдузлар ёхуд „Маснавий“дан таралган ёғду" номли мақоласида Одил Икром таржимаси ҳақида илиқ фикрларни билдирган:

"Одил Икромгача „Маснавий“дек шоҳ асарнинг таржимаси йўқ эдими? Бор эди. Бўлганда қандоқ. Марҳум шоир Асқар Маҳкам унинг икки китобини изоҳлар билан ўз таржимасида эълон қилганди, афсуски, қолганига улгурмади – эрта қайтиш қилди. Ўзбекистон халқ шоири, улкан таржимон Жамол Камол „Маснавий“нинг тўлиқ таржимасини илк бор ўзбек ўқувчиларига тақдим этди… Мана, ниҳоят, қўлимизда муаззам асарнинг учинчи – ўзбекча ўгирмаси турибди. Бунинг кўзга илк ташлангувчи хусусияти шуки, у чиндан ҳам ўзбекча ифодада жаранглаган"[9].

Мукофотлари

2022-йилда Одил Икром тожик адабиёти намуналарини дунёга тарғиб қилиш борасидаги хизматлари учун Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон томонидан Абу Абдуллоҳ Рудакий номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди[10][11][12][13].

Манбалар

  1. ↑ „«СЕНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ УНУТАЙ АХИР, ЁДИНГ ИЛК МУҲАББАТ ЁДИДАЙ ШИРИН…»“ (2019-йил 12-апрел). Қаралди: 2022-йил 27-август.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Одил Икром. Ше’рлар ва «Тахаммул» китоби.“ (2014-йил 26-январ). Қаралди: 2022-йил 28-июл.
  3. ↑ „"Ма‘навий маснавий"нинг ҳар лаҳзасидан та‘сирланганимни айтиб адо қилолмасам керак"“ (2013-йил 26-июл). Қаралди: 2022-йил 27-август.
  4. ↑ „«Шоирнинг илк китоби» туркуми (1988-1997)“ (2017-йил 2-март). Қаралди: 2022-йил 27-август.
  5. ↑ „«СЕНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ УНУТАЙ АХИР, ЁДИНГ ИЛК МУҲАББАТ ЁДИДАЙ ШИРИН…»“ (2019-йил 12-апрел). Қаралди: 2022-йил 27-август.
  6. ↑ „Одил Икром. «Хаёл мақбараси» китобидан ше’рлар“ (2022-йил 26-январ). Қаралди: 2022-йил 27-август.
  7. ↑ „Америcан'с поэтрй инспирес ин Узбекистан“. Қаралди: 2022-йил 27-август.
  8. ↑ „ИНСОНИЯТНИНГ СЎЗ ОСМОНИДАГИ МЕЪРОЖИ“ (2021-йил 11-март). 2022-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-август.
  9. ↑ „Улуг’бек Ҳамдам. Глобал дунёдаги ё’лчи юлдуз(лар) ёки «Маснавий»дан таралган ёг’ду“ (2022-йил 15-апрел). Қаралди: 2022-йил 27-август.
  10. ↑ „Ўзбекистонлик таржимонга Тожикистон Давлат мукофоти берилди“ (2022-йил 25-август). Қаралди: 2022-йил 27-август.
  11. ↑ „Эмомали Рахмон наградил узбекистанского переводчика Одила Икрома Государственной премией Таджикистана“ (2022-йил 26-август). 2022-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-август.
  12. ↑ „ҳттпс://пресса.тж/барандагони-%Д2%Б7оизаи-р%Д3%АФдак%Д3%А3-ва-нависандаи-ҳал%Д2%9Б%Д3%А3-кистанд-он%Д2%Б3о/“ (2022-йил 25-август). Қаралди: 2022-йил 27-август.
  13. ↑ „Маросими супоридани мукофотҳои давлатӣ“ (2022-йил 25-август). Қаралди: 2022-йил 27-август.