Зиёсферада исми Одил ва фамилияси Суннатов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Одил Суннатов (1951.27.4, Каттақўрғон шаҳри) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Тошкент педагогика институтини тугатган (1973). 1975-йилдан Каттақўрғон шаҳри 1маданият уйида дирижёр, бўлим бошлиғи, бадиий раҳбар, 1984-йилдан 14мактабда, 1988-йилдан 16мактабда мусиқа таълими фани ўқитувчиси. Мусиқа мактаби билан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари иштирокида ўзбек халқ созлари бўйича гуруҳ ташкил этган; гуруҳ қатнашчилари Республика "санъат байрами" кўрик танловларида дипломлар билан мукофотланган.