Зиёсферада исми Одил ва фамилияси Ёқубов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Одил Ёқубов (1926-йил 20-октабр, Қарноқ қишлоғи, Жанубий Қозоғистон — 2009-йил 21-декабр, Тошкент) – ўзбек совет ёзувчиси, давлат ва жамоат арбоби. Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси.

Одил Ёқубов
Файл:Одил Ёқубов.жпг
Таваллуди 20-октябр 1926-йил
Вафоти 21-декабр 2009-йил(2009-12-21)
(83 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Мукофотлари

1951–1956-йиллар мобайнида Ўрта Осиё Давлат Университети (ҳозирги Миллий университет)да таълим олган.

„Литературная газета“нинг Ўзбекистон бўйича мухбири, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси раиси, „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“ газетаси бош муҳаррири ва бошқа мас’ул вазифаларда ишлаган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1955–1959), „Литературная газета“нинг Ўзбекистондаги махсус мухбири (1959–1963; 1967–1970), „Ўзбекфилм“ киностудияси ва Ўзбекистон давлат кинематография қўмитасида бош муҳаррир (1963–1967), Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир ўринбосари (1970–1982), „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“ газетаси бош муҳаррири (1982–1987), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқарувининг биринчи котиби (1987–1991), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамашунослик қўмитаси раиси ва айни вақтда Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеясининг биринчи вице-президенти бўлган. 2009-йил 21-декабрда Тошкентда вафот этган. Чиғатой қабристонига дафн этилган[1].

Ижоди

Одил Ёқубовнинг „Эр бошига иш тушса…“, „Улуғбек хазинаси“, „Диёнат“, „Кўҳна дунё“, „Оқ қушлар, оппоқ қушлар“, „Адолат манзили“ асарлари ўзбек адабиётида психологик роман майдонга келишига замин бўлди. Ёқубов қаламига мансуб „Чин муҳаббат“, „Олма гуллаганда“, „Юрак ёнмоғи керак“, „Айцам тилим куяди, айтмасам дилим“, „Фотиҳи Музаффар ёхуд бир париваш асири“, „Бир кошона сирлари“ каби драмалар ўзбек театрчилиги тарихида муҳим аҳамият касб этади. Унинг Абдулла Қодирий, Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Ҳамид Олимжон, Абдулла Орипов ва бошқалар ижодига бағишланган адабий портрет ва мақолалари бор. Асарлари чет тилларга, шунингдек, қардош туркий халқлар тилларига таржима қилинган. Одил Ёқубов моҳир таржимон, мунаққид, публицист сифадида ҳам ном қозонган. Ёқубов ижоди ҳақида адабиёцҳунослар Матёқуб Қўшжонов, Озод Шарафиддинов, Леонид Теракоян, Умарали Норматов, Норбой Худойберганов, Ботир Норбоев ва бошқалар илмий тадқиқот ишлари қилишган[2].

Мукофотлари

1946-йилда „Япония устидан қозонилган ғалаба учун“ медали берилган.

1976-йилда Меҳнат Қизил Байроқ ордени берилган.

1977-йилда Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти берилган.

1985-йилда Ватан уруши 2-даражали ордени берилган.

1985-йилда Ўзбекистон халқ ёзувчиси фахрий унвони билан тақдирланган.

1986-йилда Меҳнат Қизил Байроқ ордени берилган.

1994-йилда Дўстлик ордени берилган[3].

1998-йилда Эл-юрт ҳурмати ордени берилган[4].

2026-йил 28-майда Буюк хизматлари учун ордени билан тақдирланган[5].

Асарлари

  • О. Ёқубов. Сайланма (3 томлик). Тошкент. Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1985-1987.
  • О. Ёқубов. Диёнат. Тошкент. Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978.

Адабиётлар

  • Худойберганов Н. Парвоз давом этади. Тошкент, Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980.
  • Мирвалиэв С. Ўзбек адиблари. -Т.: „Ёзувчи“, 2000.
  • Каримов Н. ва бошқалар. 20 аср ўзбек адабиёти тарихи. -Т.: „Ўқитувчи“, 1999.

Манбалар

  1. ↑ „Как выглядят "престижные кладбища" Центральной Азии. Фоторепортаж“. 2022-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-июн.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 25 август 1994 года № УП-939 «О награждении в связи с 3-й годовщиной провозглашения независимости Республики Узбекистан»
  4. ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 27 август 1998 года № УП-2074 «О награждении в связи с семилетием независимости Республики Узбекистан группы работников науки, здравоохранения, культуры, просветительства, средств массовой информации и социальной сферы»
  5. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 28-майдаги „Мамлакатимизда маданият, сан’ат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2026-йил 28-май). 2026-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-май.