Odiljon Akbarov
Одилжон Акбаров (1933-йил 23-август Балиқчи тумани) – Халқ ўқитувчиси (1983). „Ўзбекистон ҳунар-техника таълими аълочиси“ (1969). 1951-йил Андижон шаҳридаги 10-ҳунар билим юртини, 1955-йил Тошкент индустриал техникумини, 1971-йил сиртдан Андижон педагогика институтини тугатган. 1955-йилдан Андижон шаҳридаги 10-ҳунар-техника билим юртида ишлаб чиқариш таълими бўйича уста, 1971-1996 йилларда Андижон машинасозлик лицейида махсус фанлар бўйича ўқитувчи. Акбаров бошчилик қилган чизмачилик кабинети республикадаги энг намунали кабинет ҳисобланган. Экранлаштирилган бу кабинетда турли хил кўргазмали қуроллар, дидактик материаллар ўрнатилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |