Одилжон Юсупов (1928-йил 19-май Балиқчи тумани — 1993-йил 4-сентябр) — қўшиқчи, созанда (доира, дутор, ғижжак). Ўзбекистон халқ ҳофизи (1991)[1].

Одилжон Юсупов
Таваллуди 19-май 1928-йил
Вафоти 4-сентябр 1993-йил(1993-09-04)
(65 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Касби Қўшиқчи, созанда
Унвони Ўзбекистон халқ ҳофизи

Биографияси

Одилжон Юсупов 1928-йил 19-майда Андижон вилояти Балиқчи тумани Хўжаобод қишлоғида дунёга келган. Ўзи устазода бўлса-да, Одилжон Юсупов андижонлик Мўмин қори, Ҳ.Фозилов, М.Нишонов, Маматхўжа эшон, Саидали қори, Шокир қори ва Жўрахон Юсуповлардан хонандалик санъати ҳамда катта ашула йўлларини ўрганган. Кейинчалик улар билан ҳамнафас бўлган. Шунингдек, Алишер Навоий, Фузулий, Бобур, Машраб, Яссавий, Муқимий, Фурқат, Маҳтумқули, Ҳазиний, Ҳабибий сингари ҳассос шоирларнинг ғазаллари билан куйланувчи қўшиқларни ўрганган. Шундай қилиб, Одилжон Ёқубов, ўзбек мумтоз санъатининг энг кичик бўғини „катта ашула“ ижрочилик санъати дарсларини ўрганган.

Одилжон Юсупов „Жононим менинг“, „Сарафроз этгали келдик“, „Айлансин кўнглинг“, „Қойилман“, „Дугоҳи Ҳусайний“ сингари қўшиқларни ижро этган.

Одилжон Юсупов 1972-йили Ўзбекистон телевидениеси орқали эфирга узатилувчи „Марҳабо, талантлар“ кўрсатувида қатнашган. 1981-йил Наманган маданий оқартув техникумини тугатган[2].

1950—1955-йиллари Норин тумани халқ театрида хонанда бўлиб фаолият юритган. Балиқчи туманида „Зилол“ номли бадиий ҳаваскорлик ансамбли яратилиб, кейинчалик Ўзбекистин халқ этнографик ансамбли унвони билан тақдирланган. 1956-йилдан ушбу туманда ансамбл раҳбари бўлган. Ҳудди шу йили „Тарона“ номли ансамбл ҳам тузган, ушбу ансамблга ҳам халқ ансамбли номи берилган.

Одилжон Юсупов кучли, баланд, жарангдор овоз соҳиби, ижросига бадиҳагўйлик хос.

Репертуаридан катта ашула („Бўлиб дилбар“, „Эй санам“, „Қулинг“, „Эй дилбари жононим“ ва бошқалар), ашула ва мақом йўллари („Ёр келиб кет“, „Келдим“, „Боққанча бўлмас“, „Дугоҳи Ҳусайний“ ва бошқалар) ўрин олган.

Ака ука Ваҳобовлар, А.Шокиров, М.Раҳматуллаев, ўғиллари — Абдуваҳоб, Абдусаттор, Зокиржон Одиловлар ва бошқаларга устозлик қилган.

Одилжон юсупов 1985-йили катта ашула ижрочиси сифатида ҳамнафас шогирди Набижон Саидназаров билан бирга Европа мамлакатларида гастрол сафарида бўлиб, Италия, Франсия, ҳамда Шейсарияда бўлиб ўтган фестивалда қатнашган.

Одилжон Юсупов ҳофиз бўлиш билан бирга созандалик билан ҳам шуғулланган. Ғижжак, тор, танбур ҳамда доира усулларини чала билган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон телерадиокомпанияси „Олтин фонди“да Одилжон Юсупов ижро этган ашулалари, шунингдек, „Очун“, „Одил ҳофиз“, „Мерос“ каби видеофилмлари сақланиб келинмоқда.

Одилжон Юсупов республикада ўтказилган кўпгина мусиқа фестиваллари ва танловлари совриндори. Балиқчи туманида катта ашула ижрочилик маҳорати мактабини ташкил қилган (1990).

Вафоти

Одилжон Юсупов 1993-йил 4-сентябр санасида 65 ёшида вафот этган.

Шахсий ҳаёти

Одилжон Юсупов Қиёмхон Юсупова билан турмуш қуриб ўн бир нафар фарзанд дунёга келтирган. Фарзандларининг тўрт нафари: Абдуваҳоб, Абдусаттор, Абдуманноб ва Зокиржон Юсупов отаси каби санъат соҳасида фаолият олиб боради.

Мукофот ва унвонлари

Одилжон Юсупов 1990-йилда „Ўзбекистон халқ ҳофизи“ номли унвон билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Маҳмудов, Авазбек. Андижон сан'ати фидоийлари, То'лдирилган 2-нашр, Академнашр, 2018 — 226-бет. ИСБН 978-9943-5226-4-0. Қаралди: 15-июн 2023-йил.