Odiljon Ziyodullayev
- Зиёсферада исми Одилжон ва фамилияси Зиёдуллаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Одилжон Эгамбердиевич Зиёдуллаев (1979-йил 1-феврал, Бахмал тумани, Жиззах вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, кимё фанлари доктори, профессор.
| Одилжон Эгамбердиевич Зиёдуллаев | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1979-йил 1-феврал Бахмал тумани, Жиззах вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | кимёгар |
| Соҳаси | кимё |
| Таълими | Самарқанд давлат университети (бакалавриат) Ўзбекистон Миллий университети (магистратура) |
| Илмий даражаси | кимё фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Одилжон Зиёдуллаев 1979-йил 1-феврал Бахмал тумани ишчилар оиласида туғилган[1]. 2000-йилда Самарқанд давлат университети кимё факултетини бакалавриатини, 2003-йилда Ўзбекистон Миллий университети „Нефт ва табиий газ кимёси“ мутахассислиги бўйича магистратурани тамомлаган. 2003—2006-йилларда Ўзбекистон Миллий университетида „Органик кимё“ ихтисослиги бўйича аспирантурада таълим олган. 2006—2011 йилларда Ўзбекистон Миллий университети кимё факултетида муҳандис-техник, 2011—2012-йилларда Тошкент кимё-технология институти нефт ва газни қайта ишлаш кимёвий технологияси кафедраси ассистенти, 2012-йилда шу институтнинг Ёқилғи ва органик бирикмалар кимёвий технологияси факултети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари, 2012—2017-йилларда Тошкент кимё-технология институти „Нефт ва газни қайта ишлаш кимёвий технологияси“ кафедраси мудири, 2017-йилда Ўзбекистон Миллий университети илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи, 2017—2019-йилларда Чирчиқ давлат педагогика институти ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори, 2019—2022-йилларда Чирчиқ давлат педагогика институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида фаолият олиб борган[1]. 2022-йилдан Чирчиқ давлат педагогика университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори.
Илмий фаолияти
Одилжон Зиёдуллаев 2011-йилда Органик моддалар технологияси ихтисослиги бўйича кимё фанлари номзоди, 2016-йилда Органик кимё ихтисослиги бўйича кимё фанлари доктори илмий даражасини олган. 2016-йилда доцент илмий унвони берилган. „Нефт-газ кимёси ва физикаси“ (2014), „Нефт-газни қайта ишлаш технологияси“ (2016) номли дарсликлар, „Нефт ва газни қайта ишлаш технологияси“ (2013), „Нефт ва газни қайта ишлаш корхоналари жиҳозлари ва лойиҳалаш асослари“ (2014), „Нефт-газ кимёси ва физикаси“ (2015) номли ўқув қўлланмалари, „Ацетилен спиртлари: олиниши, хоссалари, қўлланиши“ (2017) номли монография муаллифи[1].
Мукофотлари
- „Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги“ эсдалик нишони (2021).
Манбалар
- 1-fevralda tugʻilganlar
- 1979-yilda tugʻilganlar
- Baxmal tumanida tugʻilganlar
- Oʻzbekiston Respublikasi mustaqilligining 30 yilligi esdalik nishoni bilan taqdirlanganlar
- Oʻzbekiston olimlari
- Kimyogarlar
- Kimyo fanlari doktorlari
- Professorlar
- Samarqand davlat universiteti bitiruvchilari
- Oʻzbekiston Milliy universiteti bitiruvchilari