Жоҳн Wиллиам Wатерҳоусе, 1891

Одиссея (лотинча: Одессеа, Одйссиа, /ˈɒдɪси/;[1] қадимги юнонча: Ὀδύσσεια) — юнон эпик достони. Муаллифлиги Гомерга нисбат берилади. Милоддан аввалги тахминан 9— ВИИИ асрларда пайдо бўлган „Илиада“ достонидан кейин яратилган. Гекзаметр (мусаддас ўлчови)да ёзилган (12100 мисра). Одиссея негизида дунёга машҳур шундай фолклор сюжети ётади: узоқ дарбадарликдан сўнг садоқатли рафиқаси Пенелопа олдига таниб бўлмайдиган ҳолда эри — Одиссей қайтиб келади. Одиссей образида қахрамонлик сифатларидан кўра унинг ақл-заковати, эпчиллиги, тадбиркорлиги устун туради. Одиссеяда маиший картиналар ва эртак унсурлари „Илиада“дагига қараганда кўпроқ. Достон қадим замонлардаёқ юнон халқининг муқаддас ва мўтабар китобига айланган. Кўп тилларга таржима қилинган. Айрим парчалари ўзбек тилида Миртемир таржимасида нашр этилган[2].

Одиссея юнон қаҳрамони ва Итака қироли Одиссейнинг ўн йил давом этган Троя урушидан сўнг ватанига қайтиш саёҳати ҳақида ҳикоя қилади. Троядан Итакагача бўлган йўли яна ўн йил давом этади. Бу вақт мобайнида у кўплаб хавф-хатарларга дуч келади ва барча ҳамроҳлари ҳалок бўлади. Одиссейнинг узоқ вақт йўқлиги сабабли, уни вафот этган деб ўйлашади. Шу сабабли, Одиссейнинг хотини Пенелопа ва ўғли Телемах Пенелопа билан турмуш қуриш учун рақобатлашаётган бир тўда бебош куёвликка номзодлар билан курашишга мажбур бўлади.

Одиссея дастлаб милоддан аввалги ВИИИ ёки ВИИ асрларда юнончада ёзиб олинган ва милоддан аввалги ВИ аср ўрталарига келиб юнон адабиёти наъмунасига айланган. Қадимда Гомернинг муаллифлиги ҳақиқат деб қабул қилинган, бироқ замонавий илм-фан „Илиада“ ва „Одиссея“ узоқ оғзаки анъаналарнинг бир қисми сифатида алоҳида яратилган деган тахминларни илгари сурадии. Кенг тарқалган саводсизликни ҳисобга олган ҳолда, достон тингловчилар учун аоидос ёки рапсод томонидан ижро этилган.

Достоннинг асосий мавзулари ностос (νόστος; ’қайтиш’, ватанга қайтиш), саргардонлик, ксения (ξενία; ’меҳмон-дўстлик’), қаҳрамонларни синовдан ўтказиш ва турли башоратларни ўз ичига олади. Олимлар ҳамон асардаги аёллар ва қуллар каби баъзи гуруҳларнинг ҳикоядаги аҳамиятини ўрганмоқдалар, чунки бу гуруҳлар Одиссеяда қадимги адабиётнинг бошқа асарларига нисбатан муҳимроқ рол ўйнайган. Бу эътибор, айниқса, Троя уруши даврида аскарлар ва подшоҳларнинг жасоратларига қаратилган Илиада билан таққослаганда анчагина эътиборга моликдир.

„Одиссея“ Ғарб адабиётининг энг муҳим асарларидан бири саналади. „Одиссея“нинг инглиз тилига илк таржимаси ХВИ асрда амалга оширилган. Турли оммавий ахборот воситалари орқали унинг даврга мослаштирилган ва қайта яратилган талқинлари ишлаб чиқаришда давом этмоқда. 2018-йилда ББC Cултуре дунё бўйлаб мутахассислар орасида адабиётдаги энг давомли ҳикояни аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказганида, „Одиссея“ рўйхатнинг юқори поғонасидан жой олган[3].

Тузилиши

Котиб Жоҳн Рҳосос томонидан ёзилган И китобнинг ХВ асрга тегишли қўлёзмаси (Британия музейи)

„Одиссея“ асари дактил гексаметр, бошқача айтганда Гомер гексаметри деб аталувчи усулда ёзилган бўлиб, жами 12109 мисрадан иборат[4][5]. Асар медиас рес услубида, яъни воқеалар ривожи ўртасидан бошланиб, олдинги ҳодисалар хотиралар ва ҳикоялар орқали тасвирланади[6].

„Одиссея“ 24 китобдан иборат. Баъзи олимлар бу бўлинишни юнон алифбосининг 24 та ҳарфига боғлиқ дея ҳисоблашган бўлса-да, замонавий тадқиқотлар бу алоқани олдинги олимлар томонидан яратилган тарихий асосга эга бўлмаган уйдирма дея баҳолаган[7]. Алоҳида китобларга ажратиш, эҳтимол, асар ёзилгандан анча кейин амалга оширилган бўлиши мумкин, аммо бугунги кунда бу ҳолат замонавий тузилишнинг бир қисми сифатида қабул қилинади. Қадимги Юнонистонда баъзи китобларга алоҳида номлар берилган. Телемахнинг нуқтаи назарига қаратилган 1–4-китоблар „Телемахия“ деб аталади[8]. Айрим олимлар булар достонга кейинчалик қўшилган деб ҳисобласа, бошқалари эса кейинги қисмлар уларсиз маъносиз бўлиб қолишини таъкидлайди[9]. Одиссей ўз саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилган 9–12-китоблар „Апологос“ ёки „Апологои“ деб номланади[10][11]. 22-китоб „Мнестерофония“ (қадимги юнонча: Мнестерес — куёвликка номзодлар + қадимги юнонча: пҳóнос — қирғин) номи билан машҳур[12]. 22-китоб одатда юнон эпик сиклининг якуни дея ҳисобланади, аммо „Телегония“ деб аталувчи йўқолган кейинги китобнинг парчалари сақланиб қолган[13].

Психиатр Жонатҳан Шей "Ачиллес ин Виэтнам: Cомбат Траума анд тҳе Ундоинг оф Чараcтер " (Ахиллес Ветнамда: Жанг жароҳати ва шахсиятнинг барбод бўлиши) (1994) ҳамда „Одйссеус ин Америcа: Cомбат Траума анд тҳе Триалс оф Ҳомеcоминг“ (Одиссей Америкада: Жанг жароҳати ва уйга қайтиш синовлари") (2002) номли икки китоб ёзган. Ушбу асарларда у „Илиада“ ва „Одиссея“ достонларини жанговар фахрийлар реабилитацияси тарихида кузатилган посттравматик стресс бузилиши ва маънавий жароҳатланиш билан боғлаб таҳлил қилган.

Манбалар

  1. ↑ "Одйссей (Wайбаcк Мачине сайтида 16 Фебруарй 2021 санасида архивланган)". Cамбридге Диcтионарй. Cамбридге Университй Пресс, 2023.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ Ҳайнес, Наталиэ „Тҳе Греатест Тале Эвер Толд?“. ББC Cултуре (2018-йил 22-май). 2020-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ Мйрсиадес 2019, с. 3.
  5. ↑ Ҳаслам 1976, с. 203.
  6. ↑ Фолей 2007, с. 19.
  7. ↑ Паче эт ал. 2020, с. 140.
  8. ↑ Wиллcоcк 2007, с. 32.
  9. ↑ Жонес 1996, с. 48.
  10. ↑ Паче эт ал. 2020, сс. 275.
  11. ↑ Мост 1989, сс. 15–16.
  12. ↑ Cаирнс 2014, с. 231.
  13. ↑ Cарне-Росс 1998, с. ихи.