„Одноклассники.ру“ — синфдошлар, курсдошлар, собиқ битирувчилар ҳамда қариндош ва яқинларни излаб топиш ва улар билан алоқа қилиш учун яратилган кўп тилли ижтимоий тўр. Лойиҳа 2006-йил 4-март куни ўз фаолиятини бошлаган, муаллифи эса россиялик веб-яратувчи Попков Алберт. Сайтнинг хусусий статистикасидаги берилган маълумотларга кўра 2013-йил 1-январига кўра 205 миллиондан зиёд фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.

Одноклассники
МуаллифАлберт Попков
Ишлаб чиқувчи Руссиа МCҲЖ „Однокласснинки“ (компания эгаси  Cйпрус „Несслй Ҳолдингс Лимитед“)
ташкил топди:2006-йил, 4-март
Ёзилган тил(лар)иРусча, Инглизча, Украинча, Гуржинча, Арманча, Қирғизча, Молдованча, Ўзбекча, Озарбайжонча, Татарча
Статусишлаяпти
ЖанрИжтимоий тармоқ
Вебсайт:одноклассники.ру
Суткасига 40 миллиондан ортиқ фойдаланувчи давомат қилади.

Компания

Компания идораси Москвадаги, Ленинград проспекти 47-уйда жойлашган.

Янгиланган интерфейс

2021-йилнинг март ойида Одноклассникининг интерфейси янгиланди. Энг катта ўзгаришлар ижтимоий тармоқнинг иш столида амалга оширилган. Логотип янги шрифтда ёзилган, бош саҳифа ранги тўқ сариқдан оққа ўзгартирилган. Одноклассники ижтимоий тармоғи ўзининг 15 йиллик юбилейи муносабати билан интерфейсда катта янгиланишни амалга оширди. Сайт ва мобил кўриниш янада қулай шаклга келтирилди. Ижтимоий тармоқнинг янгиланган интерфейси ҳозир айрим фойдаланувчиларда пайдо бўлган. Бутун аудиторияга эса тез орада тақдим этилиши кўзда тутилган. Мобил иловалардаги барча ўзгаришлар 2021-йил якунигича амалга оширилиши режалаштирилган[1].

Тарих

2006-йил

Лойиҳа 2006-йил март ойида ўз фаолиятини бошлади. Сайт муаллифи, Алберт Попков, Лондонда истиқомат қилади ва телекоммуникация соҳасида ишлайди. Бу шахс эвропа мамлакатларида ҳам „Одноклассники“га ўхшаш яратишда иштирок этган.

Ноябрда сайтда фойдаланувчилар сони 1,5 миллионга этди

2007-йил

2007-йилнинг июл ойида Одноклассники.ру сайтини фойдаланувчилар сони икки мартага ошиб 4 миллионга этди

2009-йил

2009-йил июл ойидаги маълумотларга кўра сайт россиянинг 14-55 йил оралиғидаги интернет фойдаланувчилари орасида пешқадамларнинг (лидер) бири бўлди.

2010-йил

Одноклассники.ру сайтида рўйхатдан ўтганлар сони 45 миллионга этди. Апрел ойининг бошида сайтда и-Жет компанияси яратган ўйинлар пайдо бўлди.

31-августда тўр рўйхатдан ўтишни бепул қилди.

24-декабрда ижтимоий тўр фойдаланувчилари видеочатни ишлатиб кўриш имконига эга бўлди

  1. ↑ „Одноклассники ижтимоий тармоғи интерфейси янгиланди — фото“. Бугун.уз. 2021-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-03-2021.