Одоакр (Одоаcер) (тахминан 431 — 493.15.3) — Ғарбий Рим империяси императори армиясидаги ёлланма герман отрядларидан бирининг раҳбари. Германларнинг скирлар кабиласидан. 476-йил 22 ёки 23 августда Ғарбий Рим империясининг сўнгги императори Ромул Августулни тахтдан ағдарган, ўзини Италия ҳокими деб эълон қилган. 493-йил Одоакр давлати остготлар томонидан забт этилган, О. эса ўлдирилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил