Ofarinkent
Офаринкент — Зарафшон водийсининг ўрта қисмидаги ўрта асрларга оид шаҳар ва туман. Миёнколнинг юқори қисмини Суғди Хурд (Кичик Суғд) ёки Ним Суғда (Ярим Суғд) тумани эгаллаган бўлиб, темурийлар даврида Офаринкент шаҳри унинг маркази эди. „Қандия“да айтилишича, офаринкент шаҳри Самарқанд ҳукмдори Ғурак даврида (ХВИИ аср) қурилган. Шайбонийлар давридан бу туман Офаринкент деб атала бошлаган. У шайбоний султонларидан Искандарга (Абдуллахон ИИ нинг отаси) мулк сифатида берилган. Ҳофиз Таниш ал-Бухорий Офаринкентни Миёнколдаги „иқлими жуда қулай, серсув, очиқ кўнгилли ва тенчликсевар аҳоли яшайдиган энг яхши жойдир“, деб таърифлайди. Аштархонийлар даврида ҳам Офаринкент ҳоким, бек ёки қўшин қозисининг қароргоҳи бўлиб хизмат қилган. Кейинчалик Офаринкент ўз ўрнини Даҳбедга бўшатиб берган. ХВИИ асрнинг 2-ярми ва ХИХ асрнинг 1-ярмида Офаринкент маъмурий жиҳатдан Бухоро амирлигининг Самарқанд беклиги таркибига кириб, манбаларда туман ва шаҳар сифатида эслатилади. „Офаринкент“ атамаси ХХ аср бошигача сақланган. Ҳозирги бу жой Самарқанд вилоятининг Окдарё тумани тасарруфида бўлиб, Примкент кишлоғи номи билан маълум. Қад. Офаринкент шаҳар ҳаробаси сақланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |