Ofikleid
Офиклеид (франсузча: опҳиcлéиде, юнонча: ὄφις „илон“ ва юнонча: κλείς „зулфин, калит“) — клаппенҳорнлар (клапанли бйгелҳорнлар[1]) оиласига мансуб мис пуфлама чолғу асбоби, ташқи томондан фаготга ўхшайди[2]. Ҳозир таомилдан чиққан[3].
Уни 1814-йилда парижлик Ж. И. Асте (Жан Ҳилаире Асте) патентлаган. Бу учи тор спиралсимон қайрилган, тақа шаклидаги конуссимон трубка бўлиб, учида чашкасимон муштуги бор.
Учта тизимда ишлаб чиқарилган: бас, алто (ҳар бири 3 октава) ва контрабас (2,5 октава)[4][3]. Энг машҳур бас офиклеид эди, аммо ХИХ асрнинг ўрталарида у туба билан алмашди; ҳозир баъзи Европа мамлакатлари (Франсия, Италия) ва Жанубий Америка мамлакатлари оркестрларида, асосан, ҳарбий пуфлама оркестрларда гоҳ-гоҳ ишлатилади.
Манбалар
- ↑ Краткий музикалний словар[сайт ишламайди]
- ↑ Музикалний словар[сайт ишламайди]
- ↑ 3,0 3,1 Музикалний словар[сайт ишламайди]
- ↑ Офиклеид — маълумот Катта совет энсиклопедиясидан олинди..
Адабиётлар
- „Офиклеид“, Музыкальная энциклопедия. М.: Советская энциклопедия, 1978 — 136-бет.