Ofort
Офорт (франсузча: эау-форте — азот кислотаси) — металлга ишланадиган гравюра тури. Тасвир металл пластина (тахта)га кислота таъсир эттириш йўли билан ҳосил қилинади. Кислотага чидамли лок билан крпланган рух ёки мис пластина юзаси махсус игна, мих билан металл юзагача тирнаб (оддий кислотали мўйқалам билан чизиб), тасвир чизиқлари ҳосил қилинади. Сўнг пластинадаги ўйиқлар (босма элементлари) кислота таъсирида яна чуқурлаштирилади. Бу жараённи бир неча маротаба такрорлаб, керакли даражадаги туслар жилвасини ҳосил қилиш мумкин. Бўёқ суртилган пластинадан босим таъсирида қоғозга нусха кўчирилади. Бу усул рангли босмада ҳам ишлатилади. Тасвир чизиқларини кучайтириш имконияти, ўзига хос бадиийлиги, штрихининг эркинлиги, нурсоянинг нафислиги, босиш жараёнида юзага келадиган такрорланмас сифати (бир пластинадан турли хил нусхалар олиш имконияти) билан офорт барча бошқа гравюралардан фарқ қилади. Дастлабки офорт намунаси ХВИ асрда Германияда (Д.Хопфер ва Албречт Дюрер томонидан) яратилган. Франсуз Ж.Калло, голланд Рембрандт, италян Г.Рени, Ж.Кастилоне, испан Франcисcо Гоя, рус И.Шишкин, В.Мате, Валентин Серовлар офортда самарали ижод қилдилар. Ўзбекистонда О. В. Кедрин, Анатолий Ошейко ва бошқа ижоди билан бойиди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |